21 жумадул аввал 1446
Ибн Асир Жазарий

   Машҳур тарихчи ва насл-насаб илмининг билимдони Иззуддин Али ибн Муҳаммад ибн Асир Жазарий ҳижрий 555 йили Дажла дарёсининг ғарбий соҳили ибн Умар[1] оролчасида таваллуд топган ва шу ерда ўсиб улғайган. Оиласи билан Ироқнинг Мувсил шаҳрига келган. Бу ерда Абул Фазл Хатиб Тусий, Абул Фараж Яҳё Сақафий, Мусаллам ибн Али каби олимлардан таълим олган. Кейинчалик илм талабида Бағдод, Шом, Қуддус каби юртларга сафар қилган ва у ерда кўплаб олимлар билан учрашган. Сўнг Мувсилга қайтиб келиб, дарс бериш ва китоб тасниф қилиш билан машғул бўлган. Машҳур тарихчи Ибн Халликон Ибн Асир ҳақида: «Унинг уйи фазилатли кишиларнинг манзили эди. Мен у билан Ҳалабда учрашганман. Камтарлик, гўзал хулқ ва бошқа яхши хислатларда комил инсон эканига гувоҳ бўлганман», деган. Олимнинг акаси Мажидуддин Муборак ибн Муҳаммад Жазарий ва укаси Зиёуддин Насруллоҳ ибн Муҳаммад Жазарийлар ҳам Ислом оламида кўзга кўринган уламолардан бўлишган.

   Китоблари: «Ал-комил фит тарих» (бу китоб Одам алайҳиссаломдан бошлаб, ҳижрий 628 йилгача бўлган тарихни ўз ичига олган. Айниқса, унда пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ўзига хос услубда баён қилинган. «Усдул ғоба фи маърифатис саҳоба» (абжад ҳарфи тартибида 7500 саҳоба ҳақида маълумот берувчи беш жузли китоб). «Ал-либоб» (имом Самъонийнинг «Ал-ансоб» китоби қисқартмаси). «Ал-жомеул кабир» (балоғат фани бўйича). Ибн Асир ҳижрий 630 йил 25 шаъбон ойида Мувсил шаҳрида вафот этган. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. [1] Ибн Халликон: «Амир Абдулазиз ибн Умар Барқаъидий бу шаҳарни қурдиргани учун унинг номи билан номланган», деган. баъзилар: «У ироқлик Юсуф ибн Умар Сақафийга мансубдир», дейдилар («Сияру аъломин нубало», 22/355).
23:05 / 24.03.2012
Аввалги мақола
Уламолар
Абу Зарр ҒИФОРИЙ
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)   исм-шарифлари вафот этган йил тартиби бўйича ҳижрий милодий туғ. ваф. туғ. ваф. 1....
22:41 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Абу Ҳафс Ибн Мулаққин
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи) Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Ҳофиз Димётий
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи) Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020 Батафсил...