21 жумадул аввал 1446
Тушимизга кирган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини қаердан биламиз?
 

Савол: Тушимизга кирган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини қаердан биламиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мусулмон одам тушида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни шариатда маълум бўлган, суннатда собит бўлган сифатлар билан кўриши ҳақиқатдир.

Зеро, шайтон бошқаларнинг шаклига кира олса ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёфаларида кўрина олмайди. Бу ҳақда Суюклигимизнинг ўзлари: «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда у мени кўрибди (демак, у ҳақиқатни кўрибди). Бас, албатта, шайтон менинг қиёфамда кўрина олмайди», деганлар[1].

Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳи ушбу ҳадис шарҳида: «Агар у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётликларидаги сифатларга мувофиқ кўрган бўлса, у ҳақиқатни кўрибди», деганлар[2].

Ибн Сирин ҳам: «Агар у Пайғамбаримизни ўз суратларида кўрган бўлса», деганлар[3].

Осим ибн Кулайбнинг отаси айтади: «Мен Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Тушимда Пайғамбаримизни кўрдим», дедим. У: «Менга у кишини сифатлаб бер», деди. Шунда мен имом Ҳасан ибн Алини эслаб, уни у Зотга ўхшатган эдим, Ибн Аббос: «Ҳақиқатан, сен у Зотни кўрибсан», деб жавоб берди[4].

Бирор киши Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳининг олдига келиб: «Мен тушимда Пайғамбаримизни кўрдим», деса: «Қани менга ўша кишини сифатлаб бер», дерди. Агар у Ибн Сирин билмайдиган сифатлар билан васф қилса: «Сен у Зотни кўрмабсан», деб айтарди[5].


[1] Икки Шайх, Асҳоби Сунан ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар ривояти.

[2] «Икмолул муаллим шарҳу саҳиҳи Муслим», 7/111.

[3] Бухорий ривояти.

[4] Ҳоким ривояти, санади жаййид («Фатҳул Борий», 12/384).

[5] Санади саҳиҳ.

00:54 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Ибн Асир Жазарий
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...