11 жумадул аввал 1447
Сафар ойининг 3-куни
 
  • Ҳижрий 180-йил 3-сафар куни (милодий 796-йил 18-апрел) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139-йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.
  • Ҳижрий 405-йил 3-сафар куни ҳижрий тўртинчи аср ҳадис имомларидан бири, “Мустадрак” китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олган бўлсин.
  • Ҳижрий 1382-йил 3-сафар куни (милодий 1962-йил 5-июл) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.
  • Ҳижрий 1408-йил 3- сафар куни (милодий 1987-йил 26-сентябр) ироқлик катта тарихчи, “Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам” яъни “Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи” номли 10 жузлик китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.
06:16 / 21.10.2017
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 9 куни
Ҳижрий 741 йил, милодий 1340-1341 йил Тарифа (Рiо Salado) жанги бўлиб ўтди. Қашдовийлар (Кастилия) билан маринидлар тўқнашувида кўпчилик мусулмонлар ҳалок бўлди. Бу Андалусдаги марокашликларнинг бевос...
20:05 / 30-октабрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 8 куни
Ҳижрий 1409 йил, милодий 1988 йил АҚШ ва Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) ўртасида расмий мулоқот бошланди.Ҳижрий 1357 йил, милодий 1938 йил машҳур Қуръони Карим ҳофизи Роғиб Мустафо Ғалваш таваллуд т...
11:27 / 29-октабрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 7 куни
Ҳижрий 1293 йил, милодий 1876  йил Усмонли султони Абдулазиз I тахтдан ағдарилди.Ҳижрий 1346 йил, милодий 1927 йил Фаластин Пул Кенгаши фаластин фунтини муомалага чиқарди. У Фаластин ва Иорданияд...
11:08 / 28-октабрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 6 куни
Ҳижрий 694 йил, милодий 1295 йил, Илхоний мўғулларнинг хоқони Кайхоту ибн Абақа ўлдирилди, унинг ўрнига Бойду ибн Тарағай ҳукмронликни қўлга олди.Ҳижрий 951 йил, милодий 1544-1545 йиллар Европа подшоҳ...
11:07 / 27-октабрь Батафсил...