Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Европа марказида жойлашган Австрия республикасининг пойтахти Вена шаҳри метрополитен станциялари ва трамвай бекатларида: «Биродарингизнинг юзига табассум билан қарашингиз садақа (яхшилик, савоб)дир!» Муҳаммад Пайғамбар», деб ёзилган ноёб ижтимоий реклама пайдо бўлди, деб хабар қилади ajib.fr ахборот портали.
Бу ижтимоий рекламанинг ташаббускорлари шаҳар ҳокимлиги ва Вена Ислом федерацияси (IFW) бўлишди.
Бундан кўзланган мақсад жамиятни толерантлик (муросасозлик), ўзаро ҳурмат ва ижтимоий бирдамликка чақириш билан бирга Ислом дини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий сиймоларини тиклашдир.
Эслатиб ўтиш жоизки, охирги 10 йил ичида Австрияда мусулмонлар сони кескин ўсган. Жумладан, 2001 йил мусулмонлар Австрия аҳолисининг 4,2%ини ташкил қилган бўлишса, 2010 йил 500 мингдан ошган мусулмонлар 6,2%ни ташкил этишмоқда.
Ҳозир Австрияда сон жиҳатидан иккинчи ўринда турган протестантлар ўз ўринларини ўсиб келаётган мусулмон аҳолига бўшатиб берди.
М.Хотамий