21 шаввол 1446
Қусайдан сўнг Қурайш ичидаги келишмовчилик ва ал-Мутайябун (хушбўй кимсалар) қасамёди

Ибн Исҳоқ: сўнг Қусай ибн Килоб вафот этди. Унинг ишини араблар орасида ўғиллари давом эттирди. Улар оталаридан сўнг Макка шаҳри ерларини яшаш учун бўлиб бериб, ўз қавмлари ва бошқа иттифоқдошлари орасида тақсимлар ҳамда сотар эдилар. Қурайш ҳам бу ишга рози бўлиб, орада ҳеч қандай келишмовчилик йўқ эди. Аммо Абдуманоф ибн Қусайнинг ўғиллари Абдушамс, Ҳошим, ал-Мутталиб ҳамда Ҳошимлар Абдуддор ибн Қусайнинг ўғилларига қарашли ал-ҳижоба, ал-ливо, ас-сиқоя ва ар-рафодаларни олиб қўйиш учун келишиб олдилар ва бу ишларга улардан кўра ўзларини ҳақлироқ деб билдилар. Шундан сўнг Қурайш ўртасида бўлиниш бошланди. Бир гуруҳ кишилар Абдуманоф ўғиллари томон бўлса, бошқа гуруҳ Абдуддор ўғиллари тараф бўлишди. Абдуманоф ўғилларига уларнинг тўнғичи Абдушамс бошлиқ бўлса, Абдуддор ўғилларига Омир ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор бошлиқ эди. Бани Асад, Бани Зуҳра, Бани Тайм ва Бани-л-Ҳорис қабилалари Абдуманоф ўғиллари томонда бўлишди. Бани Махзум, Бани Саҳм, Бани Жумаҳ ва Бани Адийлар эса Абдуддор ўғиллари тарафида эдилар. Омир ибн Луай ва Муҳориб ибн Фиҳрлар эса ҳар икки томонга ҳам қўшилмай, бетараф бўлдилар. Шундан сўнг ҳар икки тараф ўзаро қасамёд қабул қилиб, ҳар қандай вазиятда ҳам орқага чекинмаслик ва сўнгги кучлари қолгунигача рақибга таслим бўлмасликка сўз бердилар. Сўнг Абдуманоф ўғиллари атр тўлдирилган бир тоғорани олиб чиқдилар. Айтишларича, бу тоғорани Абдуманофнинг келинларидан бири олиб чиққан экан. Сўнг ушбу тоғорани масжид ичида, Каъба ёнида тўпланган иттифоқдошлари олдига қўйдилар, улар қўлларини тоғорага ботириб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашга сўз бердилар. Сўнг ваъдаларининг исботи учун қўлларини Каъба деворларига суртдилар. Шунинг учун уларни «ал-мутайябун» (хушбўй кимсалар) деб атадилар. Шунингдек, Абдуддор ўғиллари ва уларнинг иттифоқдошлари ҳам Каъба олдида орқага қайтмаслик ва душманга таслим бўлмасликка қасамёд қилдилар. Шунинг учун уларни «ал-ахлоф» (қасамёд қабул қилганлар) деб атадилар.

19:19 / 20.12.2012
Аввалги мақола
Ар-Рафода
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...