2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Абдулмутталибнинг ўз ўғлини қурбонлик қилишга назр этиши

Ибн Исҳоқ: айтишларича, Абдулмутталиб замзамни кавлаш пайтида қурайшликлар билан бўлиб ўтган гап-сўзлардан сўнг: «Агар ўн нафар ўғил кўрсам ва улар балоғат ёшига етиб мени ҳимоя қила оладиган даражага етсалар, албатта, улардан бирини Каъба олдида Аллоҳ учун қурбонлик қиламан», – дея назр қилди. Назр қилганидек, у ўнта ўғил кўрди. Улар вояга етиб оталарини ҳимоя қила оладиган ёшга кирдилар. Шундан сўнг Абдулмутталиб ўғилларини йиғиб уларга қилган назрини маълум қилди. Уларни Аллоҳ учун қилинган бу назрни бажо келтиришларига чақирди. Фарзандлар оталарига итоат этиб: «Буни қандай бажарамиз?» – дедилар. Абдулмутталиб: «Ҳар бирингиз ўзи учун бир донадан ўқ олсин ва унга ўз исмини ёзиб менга келтириб берсин», – деди. Улар оталари айтгандек қилиб, ўз ўқларини олиб келиб бердилар. Кейин Абдулмутталиб ўқларни Каъба ичидаги Ҳубал бути олдига олиб кирди. Ҳубал Каъба ичидаги бир қудуқ устига ўрнатилган бўлиб, унинг ичида Каъба учун олиб келинган ҳадялар тўпланар эди.

15:36 / 23.12.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...