Абдуллоҳнинг сўйилишдан қутулиб қолиши

1 ўн йил аввал 1737 siyrat.uz

Улар йўлга отландилар. Маккага етиб келишгач, Аррофа айтгандай қилдилар. Абдулмутталиб Аллоҳга ёлбориб дуо қила бошлади. Ўғиллари Абдуллоҳ билан ўнта туяни Каъба олдига келтириб, қуръа ташладилар. Абдулмутталиб эса Ҳубал олдида Аллоҳга дуо қилиб турарди. Ўқ Абдуллоҳга чиқди. Улар яна ўнта туя келтириб, аввалги туяларга қўшдилар. Уларнинг сони йигирмага етди. Ўқни олсалар, у яна Абдуллоҳга чиқди. Иш шу тарзда давом этиб, туялар сони юзтага етди. Абдулмутталиб эса тинмай дуо қилар, ўғиллари бўлса, ҳар сафар ўнтадан туяни қўшишда давом этишарди. Туялар сони юзтага етгач, ўқ туяларга чиқди. Буни кўриб турган Қурайш аҳли ва бошқа ҳозир бўлганлар «Раббинг энди сендан рози бўлди, эй Абдулмутталиб», – дедилар. Баъзиларнинг айтишларича, Абдулмутталиб: «Йўқ! Уч бора фол кўрамиз, мен шундагина ишонч ҳосил қиламан», – деди. Улар рози бўлиб, яна уч бор ўқлар билан фол кўришди. Ҳар учаласида ҳам ўқ туяларга чиқаверди. Шундан кейин туялар қурбонлик қилиниб, шу ҳолида қолдирилди, истаганлар уларнинг гўштидан олиб кетаверди. Ибн Ҳишом: баъзи ривоятларга кўра, уларни тановул қилишдан на бир инсон ва на бирор йиртқич ман этилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ