21 шаввол
1446

Ҳассон ибн Собитнинг Пайғамбар алайҳиссалом таваллудлари хусусидаги ривояти
Ибн Исҳоқ: менга яна Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф – Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Саъд ибн Зурора ал-Ансорийдан ривоят қилиб деди: менга қавмимдан бир киши Ҳассон ибн Собитдан ривоят қилиб деди: «Аллоҳга қасамки, ҳали ёш бола эдим, яъни етти ёки саккиз ёшларда, эшитган гапларимга ақлим етадиган бўлиб қолган эдим. Кунлардан бир куни яҳудийлардан бирининг Ясрибдаги тошқўрғон устига чиқиб шундай деб ҳайқираётганини эшитиб қолдим: «Эй яҳудийлар жамоаси, менинг олдимгакелинглар». Яҳудийлар унинг олдига йиғилиб, ундан: «Сенга нима бўлди?» – деб сўрадилар. У эса: «Бу кеча янги туғилган Аҳмаднинг юлдузи осмонда кўринди», – деди».
Муҳаммад ибн Исҳоқ: мен Саид ибн Абдураҳмон ибн Ҳассон ибн Собитдан сўраб, унга: Ҳассон ибн Собит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келган вақтларида неча ёшда эди?» – дедим. У эса: «Олтмиш ёшда эди», – деди. Пайғамбар алайҳиссалом у ерга эллик уч ёшларида келганлар. Демак, Ҳассон юқоридаги гапларни етти ёшдалик пайтида эшитган.
17:43 / 30.12.2012
2084
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
7852
Саловотлар
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар