16 шаъбон 1447
Отиканинг отаси Абдулмутталиб учун айтган марсияси

Кўзларим, ёшингиз билан менга ёрдамчи бўлинг, сира-сира зиқналик (бахил)лик қилмангки, ҳамма уйқуга толганда (тўйиб-тўйиб йиғлайин). Кўз ёшингизга дод-фарёдларни қўшган ҳолда уввос солиб ёш тўкиб йиғланг. Яхшилик қилиб ҳаргиз толиқиб чарчамайдиган киши учун кўзингизни тўлдириб ҳўнг-ҳўнг йиғланг. Қийинчилик онларида эҳсондорлик билан обрў топган, қилмишлари саховат ва аҳдига вафодор бўлган киши учун (йиғланг). Яъни ҳовлисида (мусофирлар учун доим ўчоқ) ёқилган, садоқат ва сабот соҳиби «Шайбату-л-ҳамд» (бўлган зот) учун (йиғланг). Жанг маъракасида кескир қиличдек қоим турувчи ва тўқнашувларда душманларни қулатувчи (ёки ҳалок қилувчи) зот учун (йиғланг). Мулойимтабиат, қўли очиқ, вафоли ва ҳайбатли, (муҳтожларга) сидқидилдан таом берувчи зотга (йиғланг). Унинг ҳайбатли, юксак мақомли уйи баланд ва шараф-файзли қилиб бино қилингандир.

16:08 / 04.01.2013
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...