22 жумадул аввал
1446
«Ал-Фижор» (фисқ-фужур) уруши
Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда ан-Наҳвийнинг Абу Амр ибн ал-Алодан нақл қилиб айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт ёки ўн беш ёшга етганларида Қурайш ва унинг иттифоқдоши бўлган Кинона қабиласи билан Қайс Айлон қабиласи ўртасида ал-фижор уруши бўлиб ўтган. Бунинг сабаби шуки, Урва ар-Раҳҳол деган киши тижорат юкларини ташишга мўлжалланган бир туяни Нўъмон ибн ал-Мунзирга ижарага беради. Буни кўрган Бани Дамра уруғидан Баррод ибн Қайс унга: «Туянгни киноналикларга ижарага берасанми?» – дейди. Урва: «Ҳа, унга ҳам, ундан бошқаларга ҳам беравераман», – деб жавоб беради. Шу воқеадан бир неча кун ўтгач, Урва сафарга чиқади. Баррод эса унинг кетидан тушади. Ҳеч нарсадан бехабар Урва Олиядаги Тайман Зу Зилол деб номланган жойга етганида ал-Баррод тўсатдан ҳужум қилиб, ҳаром ойлардан бирида ўлдириб қўяди. Шу воқеа сабабли бошланган урушни «ал-фижор», яъни фисқ-фужур уруши деб аталади. Ал-Баррод бу ҳақда шундай дейди:
Ўзимдан аввалги кишилар бошига ташвиш келтирувчи кимсага қасамки, мен унга қаттиқ ҳийла кўрсатдим.
Бу билан Бану Килоб уйларини вайрон қилиб, унинг аҳлларини хорлик билан суғордим.
Уни Зу Зилол номли ерда ўлдирдим ва у қулаган танадек гандираклаб йиқилди.
Агар Бани килоб ва Омир қабиласига йўлиқсанг, уларга бахтсизлик йўлиққанини айт.
Ва яна БаниНумайр ва мақтулнинг жамоаси Бани Ҳилол қавмига ҳам етказиб қўйки,
Карвон бошлиғи (Урва) Зу Зилол деган ернинг Тайман мавзесида дафн қилинди.
Кўпинча аламли йиғиларни қўзғайдиган (юборилажак пайғамбарнинг) улкан хабарини эшитиш учун (узоқ йиллар) сабот ва матонат билан турдим.
Ва Хадижадан кетма-кет эшитаётган таърифлар (соҳибини кўриш учун ҳам сабот билан турдим). Эй Хадижа, бу йўлда икки Маккага боқавериб кўзларим тўрт бўлди.
(Эй Хадижа) сенинг айтаётган сўзларингдан унинг чиққанини сезмоқдаман.
Сен мен ёқтирмайдиган, нотўғри йўлда юрган, яҳудий ва насоро роҳибларидан эшитган сўзларим ҳақида хабар бермоқдасан.
Аниқки, яқинда Муҳаммад бизнинг орамизда улуғ кишига айланажак ва уни йўлидан қайтармоқчи бўлганлар устидан ғолиб бўлажак.
Ер юзига қуёшдек нур сочиб, у билан адашган халқларни йўлга солажак.
Унга қарши урушганлар ҳалокатга, таслим бўлганлар эса нажотга эришажак.
Кошки, (ўша пайтда) мен ёш бўлганимда эди, олдига борган ва унинг динига биринчилардан бўлиб кирган бўлур эдим.
Ҳа-ҳа, мен унга, Қурайш ўз ерида туриб олиб ҳарчанд дод-фарёд солиб хоҳламасалар ҳам, кираман.
Мен барчалари ёмон кўриб, камситадиган Муҳаммадни Аллоҳга яқин мартабада бўлишини истайман.
Ахир, олий мартабали Зотни (элчиликка) танлаган Зотни инкор қилишдан ҳам кўра тубанлик борми ўзи?
Агар (мендан олдингилар) боқий қолганларида эди, мен ҳам боқий қолардим, шунда кофирлар ташвишдан фарёд чекар эдилар.
Ёки ўшанда кофирлар ёмонликларини давом эттираверсалар, мен ҳам уларга қарши туравераман, шунда ...
Борди-ю ўлсам (яъни ўламан-да!), чунки дунёда ҳар ким тақдирнинг тасарруфи (ўлим)га йўлиқувчидир.
07:34 / 06.01.2013
2704
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар