21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадижанинг тижорати билан Шомга сафар қилишлари ва Баҳийронинг сўзи
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадичанинг тижорати билан Шомга сафар қилишлари ва Баҳийро [1]нинг сўзи

Ибн Исҳоқ: Хадижа бинт Хувайлид савдогар аёл бўлиб, бадавлат ва обрў-эътиборли хотин эди. У ўз тижорати учун тенг шериклик асосида кишилар ёлларди. Маълумки, Қурайш аҳли савдогар бўлганлар. Хадижа Пайғамбар алайҳиссаломнинг ростгўй ва омонатдорликлари ҳамда гўзал хулқ соҳиби эканликларини билгач, у Зотга элчи юбо­риб, унинг сармояси билан Шом мамлакатига тижорат сафарига чиқишларини, бунинг эвазига бошқалардан кўра кўпроқ ҳақ тўлашини таклиф этди. Хадижа Майсара исмли хизматкорининг ҳамроҳ бўлиб боришини билдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу таклифни қабул қилиб, Хадижанинг молларини олиб, хизматкори Майсара билан йўлга чиқдилар.

Шомга яқинлашган вақтларида Пайғамбар алайҳиссалом бир роҳибнинг ибодатхонаси яқинидаги бир дарахт соясида тўхтаб дам ола бошла­дилар. Шу пайт ҳалиги роҳиб Майсарадан: «Дарахт соясидаги ана­ви киши ким?» – деб сўради. Майсара: «Бу Ҳарам аҳлидан бўлган қурайшлик бир киши», – деб жавоб қилди. Роҳиб эса: «Бу дарахт остида фақат Пайғамбарлар дам олган», – деди[2].


[1] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар асносида учрашган бу роҳиб ёшликларида амакилари би­лан кўрган роҳиб Баҳийро эмас, унинг Настуро (ёки Настур) исмли роҳиб бўлгани айтил­ган (Ар-Равд ал-унуф, Уйун ал-асар, Субул ал-ҳудо ва б.).

[2] Тарихчилар бу ривоятнинг қанчалик тўғрилиги масаласида тортишганлар. Зеро, роҳибнинг дарахт остида тўхтаган ҳар бир Пайғамбарни кўрган бўлиши ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Исо алайҳиссалом ўрталаридаги узоқ муддатдан бери шу дарахт остида ҳеч кимнинг дам олмаган бўлиши эҳтимолдан узоқ кўринади (ар-Равд ал-унуф. Т.1, 211-б.).

 
01:31 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...