3 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 3-куни

Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.


Хадижанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишга рағбат билдириши

Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари олиб келган молларни сотиб, ўрнига бошқа керакли моллар харид қилиб, Майсара билан Маккага қайтиб келдилар. Айтишларича, Майсара йўл давомида ҳаво исиб кетса, икки фаришта Пайғамбар алайҳиссаломни қуёшдан тўсиб келаётганини ўз туяси устида кузатиб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага қайтиб келгач, олиб келган молларини сотиб, Хадижага катта фойда келтирдилар. Майсара эса унга йўлдаги роҳибнинг гаплари ҳамда икки фариштанинг қуёшдан тўсиб келганини айтиб берди. Хадижа ғоят оқила ва эҳтиёткор аёл эди. У Майсаранинг сўзларини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элчи юбориб: «Эй амакимнинг ўғли, ўзимга яқин бўлганингиз, қавмингиз ичидаги юқори насабингиз, омонатдор, гўзал хулқли ва ростгўй бўлганлигингиз учун сизга (турмушга чиқиш)ни истайман», – деди. Хадижа ўша кунларда Қурайш аёллари орасида улуғ насабли, юксак шарафли давлатманд аёл эди. Қавмидаги ҳар қандай эркак унга уйланишни орзу қиларди.

07:42 / 06.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...