Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: менга илм аҳлидан бирининг айтишича, Бани Саҳм қабиласида ал-Ғайтала исмли бир коҳина аёл бўлиб, бир кеча унинг шайтони олдига келиб: «Мен нима деяётганимни биламан, яқинда сўйиш ва қон тўкиш куни бўлиб ўтади», – деди. Қурайшга бу хабар етиб келганида, улар «Коҳина нимани назарда тутаяпти?» – деб сўрадилар. Сўнг унинг шайтони бир кеча яна келиб: «Тоғ кўчалари, тоғ кўчалари, уларда жуда кўп товон эгалари (одамлар) ўлдирилади», – деди. Қурайш бу гаплардан ҳайрон бўлиб: «У нима демоқчи?» – дейишди. ал-Ғайтала эса: «Менинг шайтоним айтган ишлар, албатта, бўлади, сизлар кутиб туринглар», – деди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Бадр ва Уҳуд жанглари тоғ кўчаларида бўлиб ўтганида юқоридаги гаплар шунга ишора экан, деб билдилар.