Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: менга Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Афв, Маҳмуд ибн Лабиддан, у бадр аҳлидан бўлган Салама ибн Салома ибн Вақашдан ривоят қилиб деди: «Бизнинг бани Абдул Ашҳал орасида яшовчи яҳудий қўшнимиз бўлиб, бир куни уйидан бизникига чиқди. У тик туриб гапира бошлади. Мен ўшанда у ердагиларнинг енг кичиги бўлиб, устимга тўн кийиб, уйимиз саҳнида ёнбошлаб ётгандим. У қиёмат, ўлимдан сўнг қайта тирилиш, ҳисоб, тарозу, жаннат ва дўзахларни гапириб ўтди. Қўшнимиз бу гапларни ширк аҳли бўлган, ўлимдан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиган бутпарастларга қарата айтар эди. Қулоқ солиб турганлар: «Фалончи, сен шу ишларни рост деб ўйлайсанми? Одамлар ўлимдан сўнг қайта тирилиб, бу дунёда қилган амалларига қараб жаннат ва дўзахга кирадиларми?» – дедилар. У эса: «Ҳа, шундай, номи билан қасам ичиладиган Зотга қасамки, дўзахга тушган кимса бунинг ўрнига, бу дунёдаги энг катта, роса қизитилган тандирга солиниб, куйдирилишига рози бўлади», – деди. Улар: «Айтганларингни нима билан исботлайсан?» – деб сўрадилар. У: «Бу сўзларимнинг исботи, яқинда шу томонлардан бир Пайғамбар чиқади», – деб Макка ва Яман томонга ишора қилди. Одамлар: «Бу Пайғамбар қачон чиқади?» – дедилар. У менга қараб: «Агар шу бола узоқ умр кўрса, албатта, бу Пайғамбарни кўради», – деди. Салама деди: «Аллоҳга қасамки, шу гапдан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, Аллоҳ ўз Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар қилиб юборди ва биз у Зотга иймон келтирдик. Аммо ҳалиги яҳудий ҳасад қилгани ва ҳаддидан ошгани учун иймон келтирмасдан кофир бўлди. Биз унга: «Шўринг қурғур, бизларга фалон гапларни айтмасмидинг?» – дердик. У «Ҳа, лекин бу у эмас», – дерди».