3 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 3-куни

Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.


Салмоннинг аввал Води-л-Қурога, сўнгра Мадинага бориши ҳамда у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида эшитиши

«Сўнг бу роҳиб ҳам вафот этиб, дафн этилгач, мен Аммурияда бир қанча вақт қолиб кетдим. Бир куни олдимдан Калб қабиласидан бўлган савдогарлар ўтиб қолишди. Улардан мени ўзлари билан олиб кетишларини илтимос қилиб, эвазига барча чорваларимни бери­шимни айтдим. Улар рози бўлиб, чорваларим эвазига мени ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Води-л-Қуро деган жойга етганда менга зулм қилиб, бир яҳудийга қул қилиб сотиб юборишди. Мен яҳудий ҳузурида қолиб кетдим. У ердаги хурмо дарахтларини кўриб, усто­зим айтган жой, кошки, шу бўлса, деб орзу қилдим. Аммо кўнглим буни тасдиқламас эди. Бир куни хўжайинимнинг олдига Мадинада­ги Бани Қурайза яҳудийларидан бўлган жияни келиб қолди. У мени сотиб олиб, ўзи билан бирга Мадинага олиб кетди. Қасамки, бу ерни кўришим билан менга таъриф қилинган шаҳар шу эканлигига шубҳам қолмади ва янги хожамникида яшай бошладим. Вақт ўтиб Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлганлари ҳақидаги ха­барлар тарқалди. Аммо мен қул бўлиб, ихтиёрим ўзимда бўлмагани учун у Зот ҳузурларига бора олмасдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ма­динага ҳижрат қилиб келдилар. Ўша куни мен хожамга тегишли бир хурмо дарахти тепасида ишлаётган эдим. Хожам эса дарахт остида ўтирарди. Шу пайт унинг бир жияни келиб: «Амаки, Аллоҳ Бани Қайлани ҳалок қилсин! Улар Қубо қишлоғида бугун Маккадан келган кишини Пайғамбар деб байъат бераяптилар», – деди».

10:26 / 23.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...