2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Салмон ва икки ўрмон орасидан чиқадиган киши

Ибн Исҳоқ: менга Осим ибн Умар ибн Қатода Умар ибн Абдулазиз ибн Марвондан, у эса Салмон ал-Форсийдан сўзлаб деди: «Аммурия­даги устозим менга: «Шом еридаги фалон жойга борсанг, икки ўрмон бор, у ерда бир киши бор. У йилда бир марта ўрмонларнинг бири­дан чиқиб, иккинчисига кириб кетади. Унинг йўлига бемор кишилар чиқиб турадилар. У қайси беморнинг ҳаққига дуо қилса, бемор шифо топади. Сен ўша одам олдига бориб, ундан маслаҳат сўра, у сенга энг тўғри йўлни кўрсатади», – деди. мен йўлга чиқиб, айтилган жойга ет­дим. Одамларнинг ўша ерда касаллари билан тўпланиб турганларини кўрдим. Ҳалиги одам кечаси ўрмондан чиқиб, иккинчи ўрмон сари юрди. Одамлар дарҳол унинг атрофини ўраб олдилар. У қайси бемор ҳаққига дуо қилса, ўша заҳоти тузалиб қоларди. Касаллар кўплигидан мен унинг ёнига яқин бора олмадим, у иккинчи ўрмонга кира бошла­ди. Унинг елкасидан бошқа барча аъзоси ўрмон ичига кириб бўлган эди, мен унинг елкасидан ушладим. У: «Ким бу?» – деб сўради ва мен­га ўгирилиб қаради. мен: «Сизга Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлсин! Менга Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган энг тўғри дин қаердалиги ҳақида хабар беринг», – дедим. У: «Сен бугун ҳеч ким сўрамайдиган нарсани сўрадинг. Сабр қил, яқинда ҳарам аҳлидан шу ҳақ дин билан бир Пайғамбар дунёга келади. Унинг ҳузурига бор, у сени ҳидоятга бошлайди», – деди. У шу гапларни айтиб, ўрмон ичига кириб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмонга: «Эй, Салмон, агар менга айтганларинг рост бўлса, сен Исо ибн Марям алайҳиссалом билан учра­шибсан», – дедилар.

10:34 / 23.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...