10 Рамазон 1447
Варақа ибн Навфал ибн Асад ибн Абдулуззо, Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ва Усмон ибн ал-Ҳувайрис ҳамда Зайд ибн Амр ибн Нуфайлларнинг динлар ҳақида баҳс қилишлари

Ибн Исҳоқ: Қурайш аҳли бир куни ўзларининг байрамлари муно­сабати билан бир санам олдига тўпланишди. Улар санамни улуғлашар, қурбонликлар қилишар, унга сиғинар ҳамда атрофини тавоф қилар эдилар. Бу уларнинг йилда бир марта нишонлайдиган байрамлари эди. Қурайшликлар орасидан тўрт киши бировга билдирмасдан аж­ралиб чиқиб, бир-бирларига: «Ўзаро келишиб олайлик, бўлган гапни ҳамма сир сақласин», – дедилар. Улар:

1. Варақа ибн навфал ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай;

2. Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риоб ибн Яъмур ибн Сабра ибн Мурра ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад ибн Хузайма. Унинг онаси Абдулмутталибнинг қизи Умайма бўлган;

3. Усмон ибн ал-Ҳувайрис ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай;

4. Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Риёҳ ибн Ризоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай.

Улар ўзаро: «Аллоҳга қасамки, қавмимиз ҳақ динда эмас. Улар оталари Иброҳим алайҳиссалом динини ўзгартиб юборишган. Биз тавоф қилаётган тош ҳеч нима эмас. У эшитиб, кўра олмаса, зарар ҳам, фой­да ҳам келтирмаса, қанақасига илоҳ бўла олади? Биродарлар, ўзимиз учун бирор ҳақ дин қидирайлик», – дейишди. Сўнг улар Иброҳим алайҳиссалом дини – ҳақ динни излаб, атроф мамлакатларга тарқалиб кетди­лар.

10:36 / 23.01.2013
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...