2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Зайднинг Каъбага юзланган пайтда айтадиган шеъри

Ибн Исҳоқ: менга Зайд ибн Амр ибн Нуфайл хонадонидан бир киши шундай сўзлаб берди: «Зайд қачон масжид ичида Каъбага юз­ланса, бундай дер эди:

Аллоҳим, ҳақ амрингга бўйсундим,

Бандалик ва қуллик билан келдим.

Иброҳим тик туриб қиблага қараб,

Сендан сўрагандек паноҳ сўрадим.

Аллоҳим, олдингда хорланиб турдим,

Қачон буюрсанг, амрингга тайёр.

Мен яхшилик истайман доим,

Кибру ҳаво эмас, қавм дегандек».

Зайд ибн Амр ибн Нуфайл мана бу шеърни ҳам айтган:

Ерлар бўйсуниб, устида оғир тошлар

Кўтарган Зотга бўйнимни эгдим.

Ерни пайдо қилиб, чўзиб қўйган у,

Сув устига қуриб, тоғларни қоққан.

Булутлар амри ила тип-тиниқ, зилол

Сувлар ташиган ул Зотга бўйсундим.

Сувини шаҳарга ёғдириб чунон,

Тоатин ўкситмас, тўкар бегумон.

12:20 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...