2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Хаттобнинг Зайд ибн Амр ибн Нуфайл йўлини тўсиши ва Зайднинг Шомга кетиб у ерда вафот этиши

Хаттоб Зайдга азият бериб, охири уни Макканинг юқори томони­га чиқариб юборган эди. У Макка қаршисида Ҳиро ғорига жойлаш­ган эди. Хаттоб Макканинг ёш, авбош йигитларидан бир нечасига: «Уни Маккага киритманглар», деб буюрди. Зайд Маккага яширинча кирар эди. Борди-ю, улардан бирортаси кўриб қолгудек бўлса, дарҳол Хаттобга хабар берар, у эса Зайдга озор берарди. Динлари­ни бузиши ёки бирорта одам Зайдга эргашиб кетишидан қўрқиб, уни шаҳардан чиқариб юборар эдилар. Зайд шаҳарнинг ҳурматини бузган қавмдошларига қарши ўлароқ, Макканинг ҳурматини сақлар эди.

Кейин у Иброҳим алайҳиссалом динини истаб, роҳиблар, олимлардан сўраб-суриштириб бутун Арабистон ўлкасини кезиб, Мавсил шаҳригача етиб борди. Шомни бошдан-охир айланиб чиқди. Ниҳоят, Балқо минтақасида Майфаъа деган жойда бир роҳибни учратди. Айтишла­рича, у насронийларнинг барча илмларини тўлиқ эгаллаган одам эди. Зайд ундан Иброҳим алайҳиссалом дини бўлмиш ҳанифлик ҳақида сўради. Шунда роҳиб: «Сен бугун бирорта одам эътиқод қилмайдиган бир дин­ни қидирмоқдасан, лекин ҳозир ўзингнинг келган юртингдан чиқадиган бир Пайғамбар даври келди. Бу Пайғамбар Иброҳимнинг ҳанифлик динини олиб келади. Сен ўшанга эргаш. У ҳозир Пайғамбар қилиб юборилган. Бу вақт унинг замонидир», – деди. Зайд яҳудийлик ҳамда насронийликка кириб кўрган, улардан ҳеч бирига рози бўлмаган эди. Роҳиб унга мазкур сўзларни айтиши билан дарҳол йўлга чиқиб, Мак­кага қараб кетди. Лахмийлар ерининг ўртасига етганда, Зайдга тажо­вуз қилиб ўлдирдилар.

10:49 / 23.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...