2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Қурайшнинг Абу Толибга Умора ибн ал-Валидни таклиф этиши

Ибн Исҳоқ: Қурайш Абу Толибнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз ҳолларига қўйиш ёки уларга топширишдан бош тортиб, ўзларига қарши экани, адоватда жияни билан бирга бўлишга қарор қилганидан хабар топгач, унинг олдига Умора ибн Валид ибн ал-Муғирани олиб бориб, менга етиб келишича: «Эй Абу Толиб! Бу Умора ибн ал-Валиддир. У Қурайшнинг энг кучли ва ўктам йигитидир. Уни ол, ақл-идроки, куч-қувват ва кўмаги сеники бўлсин. Фарзанд қилиб олгин, у сеникидир. Бизга эса сен ва ота-боболаринг динига қарши чиққан, қавминг жамоатини иккига ажратган ва уларнинг эътиқодини бузуққа чиқарган анави жиянингни бер, уни ўлдирамиз. Бу кели­шув жонга жон шарти билан бўлди», – дейишди. Шунда Абу Толиб: «Аллоҳга қасамки, сиз менинг зиммамга қандай ҳам ёмон нарсани юкламоқдасиз? Менга фарзандларингиздан бирини боқиб бери­шим учун берасиз-у, мен ўғлим (Муҳаммад)ни ўлдиришингиз учун қўлингизга топширайинми? Аллоҳга қасамки, бу асло амалга ошмай­диган ишдир», – деди. Шунда ал-Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманоф ибн Қусай: «Аллоҳга қасамки, эй Абу Толиб, қавминг сенга инсоф билан иш тутди. Улар сени ёмон кўрган нарсангдан ха­лос этиш учун шундай қилишди. Кўриб турибманки, сен улардан бу борада ҳеч нарса қабул қилмайдиган кўринасан», – деди. шунда Абу Толиб ал-Мутъимга қарата: «Аллоҳга қасамки, улар инсоф билан иш тутмадилар, лекин сен мени танг аҳволда қолдириб хорлаш ва қавмни менга қарши қўллаб-қувватлашга қарор қилибсан. Қўлингдан келганини қил», – ёки шунга ўхшаш сўзлар деди. шундан сўнг вази­ят кескинлашиб низо қизиб кетди. У ердагилар ўзаро жанжаллашиб адоват кескин тус олди.

16:13 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...