2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Абу Толибнинг Мутъимга, ўзини хорлаган Бани Абдуманофликлар ва адоват қилган Қурайш қабилаларига дашном бериб, уларнинг сўраган нарсалари ҳамда ишларининг нақадар бўлмағурлигини эслаб айтган

Эй Амр, Валид ва Мутъимга айтгин,

Кошки, насибим сизларнинг захирангиз ўрнига бир бўталоқ бўлса,

Заиф, кичкина, кўп бўкирадиган,

Сийганда оёқларига сачратадиган бўлса ҳам,

Поданинг ортидан ета олмай ортда қоладиган,

Саҳрода кичиклигидан юнгдек нотавон бўлса ҳам.

Туғишган икки биродаримизни кўраман,

Агар улардан сўрасалар, биздан бошқалар ҳал қилади, дейишади.

Йўқ, уларнинг қўлларидан келади, лек ўзларини пастга отишган холос.

Худди баланд тоғ устидан тошлар қулаганидек.

Мен, хусусан, Абдушамс ва Навфални айтаман,

Улар бизни худди майда тошлар ташлангандек ташлаб юборди­лар.

Улар одамлар орасида биродарларига таъна қилдилар,

Бир кунда қўлларини улардан бўшатдилар.

Улар улуғликка таги пастларни шерик қилдилар,

Улар учун фақат номлари чиқса бўлди.

Тайм, Зуҳра ва Махзум ҳам улардан,

Улар ғалаба исталганда бизнинг қулларимиз эдилар.

Аллоҳга қасамки, биздан адоват аримайди,

Улардан ҳам асло аримас.

Уларнинг ақллари пастдир,

Улар худди қўзидек эдилар, қўзининг қилгани қандай ҳам ёмон.

Ибн Ҳишом: биз ундан икки байтни ахлоқсиз бўлгани учун таш­лаб юбордик.

23:52 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...