Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Абу Толиб қавмининг ўзи билан ғайрат қилиб, оқибат кўрсатиб, уни хурсанд қилганларини кўргач, уларни мақтай бошлади ва ўтмишларини эслаб, қавмининг иродасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оқибат кўрсатишлари учун у Зотнинг фазилатлари ҳамда улар орасидаги мақомларини тилга олиб шундай деди:
Қачонки, Қурайш бир куни мақтаниш учун йиғилса,
Абдуманоф унинг сири ва чин сўзи бўлади.
Абдуманофнинг улуғлари йиғиб кўрилса,
Унинг улуғлари ва ўтмиши Бани Ҳошимдан чиқади.
(Қурайш) бир куни фахр қилса, албатта, Муҳаммад
Улар ичидан танлангани ва каримларидир.
Қурайш яхши-ёмон билан бизга қарши бўлди,
Бироқ уларнинг орзулари рўёбга чиқмади.
Илгари биз бирор зулмга индамай кетмасдик,
Агар такаббурлик қилсалар, унга яраша жавоб берамиз.