2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларининг араб қабилаларида, айниқса, Авс ва Хазраж орасида тарқалиб кетиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги гап-сўзлар бутун араблар орасида тарқалиб, ўлканинг ҳар ерларига етиб бориб, Мадинада ҳам у Зотнинг номлари зикр этила бошлади. Арабларнинг бирор қабиласи номла­ри тилга олинган пайтда ҳам, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Авс ва Хазраж қабилаларидан кўра яхшироқ билмас эди. Чун­ки улар яҳудийлар билан бир жойда яшар, улар билан иттифоқдош бўлиб, яҳудий олимларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида олдиндан эшитиб юрар эдилар. У Зотнинг номлари Мадинада ҳам зикр этилиб, қурайшликлар орасидаги ихтилофлар ҳақида гап-сўзлар кўпайганда Бани Воқифдан бўлган Абу Қайс ибн ал-Аслат бир шеър айтди.

Ибн Ҳишом: ибн Исҳоқ ибн ал-Аслатни бу ерда Бани Воқифга нисбат берган. Фил воқеасида эса уни Хатма қабиласига нисбат бер­ган эди. Чунки араблар бирор кишини, бобосининг ака-укаси бобоси­дан кўра машҳурроқ бўлса, ўшанга нисбат берадилар.

Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда сўзлаб берди: «Ҳакам ибн Амр ал-Ғифорий Ғифорнинг акаси Нуайла авлодларидандир. Ғифор ва Нуай­ла эса Мулайл ибн Дамра ибн Бакр ибн Абдуманотнинг ўғилларидир. Яна шундай деганлар: Утба ибн Ғазвон ас-Суламий – Сулайм ибн Мансурнинг акаси Мозин ибн Мансурнинг авлодларидандир».

Ибн Ҳишом: абу Қайс ибн ал-Аслат эса БанИ Воилдан бўлиб, Воил, Воқиф ва Хатмалар Авс қабиласидан бўлган ака-укалардир.

06:40 / 24.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...