Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Шунда Ҳамза қаттиқ ғазабга минди. Аллоҳ шу сабабли унга илтифот кўрсатишни ирода қилган эди. У шошилганча, ҳеч кимга қарамай, Абу Жаҳлга ташланишга шай бўлиб, чиқиб кетди. Масжидга киргач, Абу Жаҳлни одамлар билан ўтирганини кўрди. Унинг олдига юриб, тепасига келди-да, камони билан бошига уриб, яралади ва: «Уни ҳақорат қиляпсанми? Ҳолбуки, мен ҳам унинг динидаман, у айтган нарсани мен ҳам айтаман, кучинг етса, гапингни менга қайтар-чи!» – деди. Шунда Бани махзумлик кишилар Абу Жаҳлга ёрдам бериш учун Ҳамзага қарши турган эдилар, Абу Жаҳл: «Абу Уморани ўз ҳолига қўйинглар! Аллоҳга қасамки, мен унинг жиянини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган эдим», – деди. Шу билан Ҳамза розияллоҳу анҳу Исломни тўлиқ қабул қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима десалар, шунга эргашди.
Ҳамза мусулмон бўлгач, Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кучли ва ҳимояли бўлганларини, Ҳамза у Зотни ҳимоя қилишини тушунишди. Шу сабабли улар етказаётган азиятларидан бироз тийилдилар.