2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Абдуллоҳ ибн Абу Умайянинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбати

Бу гапларни айтиб бўлишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдидан туриб кетдилар. Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ибн Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум (у Абдулмутталибнинг қизи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламинг аммалари Отиканинг ўғли) ҳам у Зот би­лан бирга туриб: «Эй Муҳаммад! Қавминг сенга бир қанча та­клифларни берди, сен бирортасини қабул қилмадинг. Сўнг сенинг Аллоҳ олдидаги мавқеингни билиш, у билан сени тасдиқлаш ва сенга эргашиш учун баъзи нарсаларни сўрашди, сен уни ҳам қилмадинг. сўнгра улар Аллоҳнинг олдидаги фазлинг ва марта­бангни билмоқчи бўлдилар, бу истакларини ҳам бажармадинг. Сўнг ўзинг уларни қўрқитаётган баъзи азобларни тезлатишингни сўрашди, уни ҳам қилмадинг (ёки шунга ўхшаш). Аллоҳга қасамки, сени кузатиб тураман, то нарвон қўйиб осмонга чиқиб, у ердан сен­га қўшилиб қирқта фаришта келиб, айтаётган нарсангга гувоҳлик бермагунларича, сенга асло иймон келтирмайман. Аллоҳга қасамки, шундай қилган тақдирингда ҳам сени тасдиқлайман, деб ўйламайман», – дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юз ўгириб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қавмлари чақирган пайтдаги умидлари, яхши ниятла­рига эриша олмаганлари, уларнинг ўзлари ўйлаган нарсалардан анча йироқда эканликларини кўриб, уйларига маҳзун, ғамгин ҳолда қайтдилар.

07:05 / 24.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...