надр ибн ҳорис Қурайш «шайтонларидан», расулуллоҳ (с.а.в.)га озор бериб, у зотга доимий адоват кўрсатган кишилардан эди. У Ҳийра шаҳрига бориб, Форс подшоҳлигининг афсоналаридан, Рустам ва исфандиёр114ларнинг қиссаларидан ўрганиб келган эди. Қачон расулуллоҳ (с.а.в.) бир йиғинда ўтириб, аллоҳни эслатиб, қавмла-рини Аллоҳнинг ўтган умматларга етган азобидан огоҳлантириб кетсалар, надр у зотнинг ўрниларига келиб: «аллоҳга қасамки, эй Қурайш жамоаси! мен ундан чиройлироқ гапираман. олдимга келинглар, унинг сўзидан чиройлироқ ҳикоялар сўзлаб бераман», – деб, Форс подшоҳлиги, рустам ва исфандиёр ҳақида гапириб берар, сўнгра «муҳаммад нимаси билан мендан яхшироқ гапирар экан?» – дер эди.
Ибн Ҳишом: менга етиб келишича, «аллоҳ нозил қилганга ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қила оламан», – деган одам ҳам айнан шудир.
Ибн Исҳоқ: Ибн Аббос (р.з.): «У ҳақда Қуръонда саккиз оят нозил бўлди. Аллоҳнинг ушбу сўзи: «Қaчoнки, унгa oятлaримиз тилoвaт қилинсa: «Булaр aввaлгилaрнинг aфсoнaлaри-ку!» – дейди». Шунингдек, у Қуръонда зикр қилинган ҳамма нарса олдингиларнинг чўпчаклари деган.