20 жумадул аввал 1446
Аллоҳ «кезувчи киши» ҳақида нозил қилган оятлар

Улар сўраган «кезувчи киши» ҳақида Аллоҳ шундай дейди: «(Эй, Муҳaммaд,) янa сиздaн Зулқaрнaйн ҳaқидa сўрaйдилaр. Aйтинг: «Мeн сизлaргa у ҳaқдaги xaбaрни ҳoзир ўқиб бeрурмaн». Дaрҳaқиқaт, биз унгa (Зулқaрнaйнгa) ердa мaртaбa бeрдик вa (истaгaн) бaрчa нaрсaсигa йўл (имкoният) aтo этдик. Бaс, у (aввaл ғaрбгa қaрaб) йўл oлди...»119 оятидан қиссанинг охиригача ҳикоя қилиб берди.

Зулқарнайн қиссасида келишича, унга бошқа ҳеч кимга берил­маган нарсалар берилган эди: унинг олдида ҳамма йўллар очиқ бўлиб, ернинг машриқию мағрибига етиб борган эди. Қаерга қадами етса, у ерни қўлга киритар, аҳолиси унга бўйсунар эди. У инсон зоти бор бутун ер юзини эгаллаган эди.

Ибн Исҳоқ: менга ўтганларнинг илмидан олиб, ажамлардан риво­ят қиладиган одамлардан бирининг айтишича, Зулқарнайн мисрлик киши бўлиб, исми – Марзубон ибн Марзуба ал-Юнонийдир. У Юнон ибн Ёфас ибн Нуҳнинг авлодидан бўлган.

Ибн Ҳишом: унинг исми Искандардир. Искандарияни барпо қилган киши − шу. Шунинг учун унга нисбат берилиб, «Искандария» дейилган.

Ибн Исҳоқ: менга Савр ибн Язид Холид ибн маъдон ал-калоийдан хабар беришича (у Пайғамбардан бу ҳақда сўрашганини билади­ганлардан эди): «У ернинг ости-ю устини қўлга киритган фаришта бўлган», – деган120. Холиднинг айтишича, Умар ибн Хаттоб бир кишининг «Эй Зулқарнайн» деб бировни чақирганини эшитиб: «Ё Аллоҳ, ўзинг ке­чир! Пайғамбарлар номи билан исм қўйишингиз етмаганидек, энди фаришталар номи билан ҳам исм қўймоқдамисизлар?!»121 – деганини эшитган122.

Ибн Исҳоқ: бунинг қайси бири тўғрилигини Аллоҳ билувчироқдир. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларми ёки йўқми (номаълум), агар айтган бўлсалар, у, албатта, ҳақдир.

05:26 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...