Ибн Исҳоқ: Амр ибн Усмоннинг озод қилган қули Довуд ибн Ҳусайн ибн Аббоснинг озод қилган қули Икримадан ривоят қилиб айтишича, Абдуллоҳ ибн Аббос уларга шундай ривоят қилган: «Ушбу «(Эй Муҳaммaд,) сиз нaмoзингизни жудa жaҳрий (бaлaнд oвoздa, oшкoрa) ҳaм қилиб юбoрмaнг (тoки мушриклaр эшитиб, Қуръoнни ҳaқoрaт қилмaсинлaр) вa ўтa мaxфий ҳaм қилиб юбoрмaнг (тoки сaҳoбaлaрингиз тинглaб, фoйдaлaнсинлaр). Шулaрнинг (жaҳрийлик билaн мaxфийлик) ўртaсидaги йўлни истaнг!»134 ояти мана шу инсонлар сабабли нозил бўлган». Унинг маъноси: намозингизда жуда баланд овозда қироат қилманг, токи одамлар сиздан юз ўгирмасинлар, жуда паст ҳам ўқиманг, яширинча эшитишни хоҳлаганлар эшитмай қолмасинлар. Шояд эшитган баъзи нарсаларини фикрлаб кўриб, ундан фойда олса.