Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Ибн Исҳоқ: менга Яҳё ибн Урва ибн Зубайр отасидан ривоят қилиб, деди: Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Қуръонни ошкора овозини чиқариб ўқиган биринчи инсон – Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудир. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари тўпланиб: «Аллоҳга қасамки, Қурайш Қуръоннинг баланд овозда ўқилишини ҳали эшитмаган. Шундай экан, ким уларга эшиттиради», – дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Мен», – деди. Улар: «Биз сенга зиён етказишларидан қўрқамиз. Биз қавмдан уни ҳимоя қила оладиган қариндоши бор кишини назарда тутяпмиз», – дедилар. У: «Мендан хавотир олманглар, мени Аллоҳ ҳимоя қилади», – деди. Эртасига ибн Масъуд чошгоҳ пайти «Мақоми Иброҳим»га келди. Қурайшликлар одатдагидай тўпланадиган жойларида эдилар. У «мақом»нинг олдида туриб, овозини банд кўтарганча қироат қила бошлади: «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Мeҳрибoн (Aллoҳ) Қуръoнни тaълим бeрди»135. Сўнг уларга юзланиб, ўқишни давом эттирди. Қурайшликлар унга тикилиб туришди-да, сўнг: «ибн Умму Абд нима деяпти?» – дейишди. Сўнгра: «У Муҳаммад келтирган нарсалардан бирини тиловат қилаяпти-ку!» – дейишди-да, бориб, юзига ура кетишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд эса сурадан Аллоҳ хоҳлаган жойига етгунча ўқишда давом этди. Сўнг асҳобларининг ёнига юзи жароҳатланган ҳолда қайтиб келди. Саҳобалар: «Мана шундан хавотир олган эдик», – дедилар. У: «Аллоҳнинг душманлари менга ҳеч қачон ҳозиргичалик хор кўринмаган. Хоҳласангиз, эртага ҳам худди шундай қиламан», – деди. Саҳобалар: «Йўқ, етарли, шубҳасиз, уларга ёмон кўрган нарсаларини эшиттирдинг», – дедилар.