4 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 4-куни

Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.
Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.


Абу Бакр билан отаси ўртасидаги суҳбат

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Атиқ, Омир ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрдан, у баъзи аҳли илм кишилардан ривоят қилиб айтишича, Абу Қуҳофа Абу Бакрга: «Эй ўғлим, мен сени заиф қулларни озод қилаётганингни кўряпман. Озод қиладиган бўлсанг, сени ҳимоя қиладиган ва ёнингда турадиган бақувват кишиларни озод қилишинг яхши эмасми?» – деди. Шунда Абу Бакр: «Эй отажон, мен бу ишни Аллоҳ учунгина қиляпман», – деб жавоб берди. Ай­тишларича, қуйидаги оятлар Абу Бакр ва отасининг унга айтган сўзи хусусида нозил бўлган: «Бaс, кимки (зaкoт вa сaдaқoтлaрни) бeрсa вa (Aллoҳдaн) қўрқсa, ҳaмдa гўзaл (нaрсa)ни тaсдиқ этсa, бaс, унгa oсoн (йўл)ни муяссaр қилурмиз»144.

«Унинг ҳузуридa (зиммaсидa) бирoр кимсaгa қaйтaрилaдигaн нeъмaт йўқдир. У фaқaт энг oлий Зoт бўлмиш Пaрвaрдигoрининг «юзи»ни истaб (эҳсoн қилур). (У) яқиндa (aтo этилaжaк мукoфoтдaн) рoзи бўлур»145.

08:25 / 24.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...