4 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 4-куни

Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.
Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.


Ҳишомнинг мусулмон бўлган укасини қатл этишлари учун Қурайшга топширишдан бош тортиши

Ибн Исҳоқ: менга аз-Зубайр ибн Укоша ибн Абдуллоҳ ибн Абу Аҳмад сўзлаб бердики, айтишларича, Бани Махзум уруғидан бир гуруҳ кишилар ҳишомнинг укаси Валид ибн Валид ибн ал-Муғира Исломга кирганида унинг олдига боришади. Улар Исломни қабул қилган бир гуруҳ ёш йигитларни олиб кетишга келишиб олганди­лар. Уларнинг ичида Салама ибн Ҳишом ва Айёш ибн Абу рабиъалар ҳам бор эди. Мушриклар Ҳишом ибн Валидга: «Биз мана бу йигит­ларни янги дин пайдо қилганлари учун тергаб, койиб қўймоқчимиз. Шундай қилсак, бу диннинг бошқаларга ҳам ўтмаслигидан хотиржам бўламиз», – дейишди. Ҳишом: «Майли, шундай қилинг. Укам Айёш­ни койиб терганг, аммо унинг жонига асло қасд қилманг!» – деди ва шундай шеър ўқиди:

Менинг укам Уйайс, асло ўлдирилмасин,

Ундай бўлса, ўртамизда то абад жанг бўлгусидир.

У яна: «Ўзига зарар беришдан сақланинглар. Аллоҳга қасам ича­манки, агар уни ўлдирсангиз, ичларингиздаги энг шарафли одамни ўлдираман!» – деди. Улар: «Аллоҳнинг лаънатига қолгур! бу яра­маснинг ёмонлиги кимга керак!? Аллоҳга қасамки, укаси бизнинг қўлимизда бир нима бўлиб қолса, шубҳасиз, ичимиздаги энг шараф­ли одамни ўлдиради», – дейишди ва Ҳишомнинг укасини ўз ҳолига қолдиришди. Аллоҳ шуни сабаб қилиб, бу йигитларни ёмонликдан сақлади.

08:39 / 24.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...