Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Бани Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр уруғидан бир киши: Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ва унинг аёли Асмо бинт Умайс ибн ан-Нўъмон ибн Каъб ибн Молик ибн Қуҳофа ибн Хасъам. Асмо Ҳабашистонда Абдуллоҳ ибн Жаъфарни дунёга келтирган эди.
Бани Умайя ибн Абдушамс ибн Абдуманоф уруғидан: Усмон ибн Аффон ибн Абул-ос ибн Умайя ибн Абдушамс ва унинг аёли Руқайя (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари), Амр ибн Саид ибн ал-Ос ибн Умайя ва унинг аёли Фотима бинт Сафвон ибн Умайя ибн Муҳаррис ибн Хумл ибн Шиққ ибн Рақаба ибн Мухдиж ал-Киноний, унинг акаси Холид ибн Саид ибн ал-Ос ибн Умайя ва унинг аёли Амина бинт Халаф ибн Асъад ибн Омир ибн Баёда ибн Субайъ ибн Жуъсума ибн Саъд ибн Мулайҳ ибн амр. Амина Хузоъа уруғидан эди.
Ибн Ҳишом: баъзиларга кўра, унинг исми Ҳамина бинт Халаф эди.
Ибн Исҳоқ: у Ҳабашистонда Саид ибн Холидни дунёга келтирганди. Улар ичида Ама бинт Холид ҳам бор эди. Ама ўшандан кейин аз-Зубайр ибн ал-Аввомга турмушга чиқиб, Амр ибн аз-Зубайр ҳамда Холид ибн аз-Зубайрларни дунёга келтирган.