9 сафар 1447
Умар ибн Хаттобнинг мусулмон бўлиши

Ибн Исҳоқ: Амр ибн ал-Ос ва Абдуллоҳ ибн Абу Рабиъа Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини олиб келиш борасида бирор натижага эриша олмай, Нажоший улар истамаган шаклда рад жавобини бериб Маккага қайтишганида Умар ибн ал-Хаттоб Исломни қабул қилди. У кучли, орқасидаги нарсага парво қилмайдиган довюрак киши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Умар ва Ҳамза билан ҳимояланиб, ҳатто Қурайшдан кучайиб кетдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Биз Умар Исломни қабул қилмагунича каъбанинг ёнида намоз ўқий ол­мас эдик. У мусулмон бўлгач, қурайшликлар билан уришиб, охири Каъбанинг олдида намоз ўқийдиган бўлди, биз ҳам Умар билан бирга ўқидик», – деб айтар эди. Умарнинг мусулмон бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг бир гуруҳи Ҳабашистонга чиқиб кетганлари­дан сўнг бўлган эди.

Ал-Баккоий: «Менга Мисъар ибн Кидом Саъд ибн Иброҳимдан ривоят қилиб айтишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Умарнинг Ислом­га кириши – фатҳ149, ҳижрати – нусрат150, амирлиги – раҳмат бўлган эди. Умар Исломни қабул қилмагунича Каъбанинг ёнида намоз ўқий олмаган эдик. Мусулмон бўлгач, Қурайш билан уришиб, Каъбанинг олдида намоз ўқийдиган бўлди. Биз ҳам у билан бирга намоз ўқидик», – деган эди.

19:21 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...