25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Умму Абдуллоҳнинг Умарнинг мусулмон бўлиши ҳақидаги ҳикояси

Ибн Исҳоқ: менга Абдураҳмон ибн ал-Ҳорис Абдуллоҳ ибн Айёш ибн Абу Рабиъадан, у Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Омир ибн Рабиъадан, у эса онаси Умму Абдуллоҳ бинт Абу Ҳасмадан ривоят қилиб, деди: «Аллоҳга қасамки, биз Ҳабашистон ерига кўчиб кетиш­га тайёрланиб турган эдик. Омир бир ишимиз юзасидан кетган эди. Тўсатдан Умар ибн ал-Хаттоб келиб, олдимда тўхтади. У ўша вақт мушрик эди. Биз ундан азият, озор ва қийноқлар кўрардик. Умар: «Эй Умму Абдуллоҳ, кўчиб кетяпсизларми?» – деди. Мен: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, биз Аллоҳнинг ери бўйлаб чиқиб кетяпмиз. Сен то Аллоҳ енгиллик яратиб бергунга қадар бизга озор бердинг, қаҳр қилдинг», – дедим. Умар: «Аллоҳ сизга ҳамроҳ бўлсин!» – деди. Мен унинг юзида аввал кўрмаган раҳмдилликни кўрдим. Сўнг кетди. Менинг фикримча, бизнинг бу ерлардан чиқиб кетишимиз уни қайғуга солганди. Шу пайт Омир ишини битириб келганди, мен: «Эй Абу Абдуллоҳ, ҳозиргина Умарнинг раҳмдиллиги ва бизга бўлган қайғусини кўрганингда эди!» – дедим. У: «Уни мусулмон бўлган, деб умид қиляпсанми?» – деди. Мен: «Ҳа», – дедим. У: «Сен кўрган одам то эшаги Ис­ломни қабул қилмагунча, Исломни қабул қилмайди», – деди. У бу сўзни Умарнинг Исломга нисбатан шафқатсизлиги ва қўполлиги са­бабли умидсизланиб айтган эди».

12:30 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...