Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрса, масхара қилиб, орқаларидан ғийбат этарди. Аллоҳ у ҳақида шундай оят туширди: «(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой! Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани санаган ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради, деб ўйлайдиган кимсадир. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур! (Эй, инсон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?! (У) ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидирки, (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир. (Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар»159.
Ибн Ҳишом: ҳумаза деб, бир кишини очиқдан-очиқ ҳақоратлаш, унга кўз орқали имо-ишора этиш ва кўз қисиш билан ғийбат қилишга айтилади. Лумаза эса инсонларни яширин тарзда айблаб, уларга азият етказишдир.