Ибн Исҳоқ: у Ос ибн Воил ас-Саҳмийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Хаббоб ибн ал-Аратт Маккада темирчилик билан шуғулланиб қилич ясарди. У Ос ибн Воилга унга деб ясаган қиличларни сотди. Лекин Воил моли бўла туриб, қиличларни насияга олди. Бир куни Хаббоб унинг олдига қарзини сўраб борди. Шунда ал-Ос: «Эй Хаббоб! Сен динида бўлган анави дўстингиз Муҳаммад «Жаннатда унинг аҳли тусаганча тилла, кумуш, кийим-кечак ва хизматкорлар бор», деб айтмаяптими?» – деди. Хаббоб: «Ҳа», – деди. Шунда ал-Ос: «Унда мени қиёмат кунигача тинч қўй, эй Хаббоб, ана ўша жойга бориб олай, ўша ерда ҳақингни тўлайман. Аллоҳга қасамки, на сен ва на дўстларинг, эй Хаббоб, Аллоҳ наздида менчалик суюкли ва бу борада у қадар насибага эга эмассиз», – деди. Шунда Аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди: «(Эй, Муҳаммад!) Оятларимизга кофир бўлган ва: «Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга мол-мулк ва фарзанд ато этилур», деган кимсани кўрдингизми? У ғайб (илми)дан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олибдими?! Йўқ! Албатта, (Биз) унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ҳамда унга азобни зиёда қилурмиз. У айтаётган (мол-мулк)ни (Биз) мерос олурмиз, у эса ҳузуримизга ёлғиз келур»160.