25 жумадул аввал 1446
Усмон ибн Мазъуннинг ал-Валид ҳимоясини рад этиши

Ибн Исҳоқ: менга Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф, Усмондан ривоят қилган кишидан шундай келтиради: Усмон ибн Мазъун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг танг аҳволда яшаб туриб, ўзининг Валид ибн ал-Муғира ҳимояси остида хотиржам юрганини кўргач, ўзига ўзи шундай деди: «Аллоҳга қасамки, сафдошларим ва дин биродарларим Аллоҳ йўлида қийинчилик ва бало-мусибатларга гирифтор бўлишса-ю, менинг ширк аҳлидан бир кишининг ҳимояси остида омонда юришим татимайди». Шу заҳоти Валид ибн ал-Муғиранинг олдига бориб: «Эй Абу  Абдушшамс! Зимма (ҳимоя)нгнинг вақти тугади, ҳимоянгни ўзингга қайтариб бердим», – деди. Ал-Валид ундан: «Нима бўлди, эй биродаримнинг ўғли? Балки, қавмимдан би­ронтаси сенга азият бергандир?» – дея сўради. Усмон эса: «Асло, лекин мен Аллоҳнинг ҳимоясида бўлсам, таскин топаман, ундан бошқасининг ҳимоясини хоҳламайман», – деди. Шунда ал-Валид: «Ундай бўлса масжид (Каъба)га бориб мен сенга ҳимоямни ўша ерда ошкора эълон қилиб берганимдек, сен ҳам ошкора тарзда қайтариб бер», – деди. Ровий (ривоят давомида) деди: «Иккиси ҳам дарҳол мас­жид сари йўл олишди. Ал-Валид у ердагиларга қарата: «Бу Усмон­дир, менга ҳимоямни қайтариб бериш учун келди», – деди. Усмон ҳам: «Ал-Валид тўғри айтди, мен унинг ҳимоя борасида карамли ва вафоли эканини кўрдим, лекин мен Аллоҳдан ўзгага сиғинмасликни хоҳладим ва унинг ҳимоясини ўзига қайтариб бердим», – деди. Кей­ин эса Усмон ва Лабид ибн Рабиъа ибн Молик ибн Жаъфар ибн Ки­лоб биргаликда Қурайшнинг бир йиғинига боришди ва Лабид у ерда шеър ўқиди. Усмон ҳам ўша ерда эди. Лабид:

Огоҳ бўлингким, Аллоҳдан ўзга барча нарса ботилдир, ундан ўзгаси ботил...

Буни эшитган Усмон «Тўғри айтдинг», дея тасдиқлади. Шундан сўнг шеърнинг иккинчи мисрасини ўқиган Лабид:

Ҳар бир неъмат, шубҳасиз, заволга юз тутар, бешак заволга... деди.

Шунда Усмон унга: «Ёлғон айтдинг, жаннат неъмати завол топмай­ди», дея эътироз билдирди. Шунда Лабид ибн Рабиъа: «Эй Қурайш жамоаси, Аллоҳга қасамки, орангиздаги (бу одам) азият кўрмаётган эди. Бундай ҳолат сизда қачон юзага келган (яъни ҳимоясиз одам бун­дай юрган) эди?» – деди. Шундан сўнг ўтирганлардан бири туриб: «Бу одам у (Муҳаммад) билан бирга бўлган ва динимиздан чиққанлардан биридир. Унинг бу сўзига асло эътибор берманг», – деди. Усмон унга жавоб қайтарган эди, зиддият кучайиб кетди ва ҳалиги одам уриб унинг кўзини кўкартириб қўйди. Бу пайтда Валид ибн ал-Муғира Усмоннинг бошига не тушганини яқиндан кузатиб турарди. У Усмон­га қарата: «Аллоҳга қасамки, эй биродаримнинг ўғли, (гапимга кир­ганингда) кўзинг кўкармаган ва сен ҳимоямда бўлардинг», – деди. (Ровий) деди: «Бунга жавобан Усмон: «Асло, Аллоҳга қасамки, шу лаҳзада соғ кўзим Аллоҳ йўлида жароҳат олган шеригига тушган му­сибатга муҳтождир. Мен ҳозир сендан кучлироқ ва қудратлироқ Зот (Аллоҳ)нинг ҳимоясидаман, эй Абу  Абдушшамс», – деди. Буни эшит­ган ал-Валид унга: «Биродарим, ҳалиям бўлса ўша эски ҳимоямга қайт», – деди. Лекин бунга Усмон «Йўқ» дея рад жавоби берди.

04:24 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...