22 жумадул аввал 1446
Ат-Туфайл ибн Амр ад-Давсийнинг Исломни қабул қилиши

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қавмларидан ёмонлик кўришларига қарамасдан насиҳат қилар, уларни ўраб турган ҳолатдан қутилишга чақирардилар. Аллоҳ Пайғамбарини Қурайш азиятлари­дан ҳимояга олган пайтда қурайшликлар  Маккага келган бошқа арабларни Пайғамбарга яқинлашмаслик борасида огоҳлантира бош­лади. Ат-Туфайл ибн Амр ад-Давсий (айтишича,) Маккага келгани­да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда эдилар. Қурайшдан бир гуруҳ (ашроф) унинг олдига келишди. Ўз навбатида Ат-Туфайл шарафли кишилар­дан бири, истеъдодли шоир эди. Келганлар унга: «Эй Туфайл, сен бизнинг шаҳримизга орамиздаги бу одам (Муҳаммад)нинг бизга му­носабати жиддийлашган пайтда келдинг. У жамоамизни бўлиб, бизни тарқатиб юборди. Унинг сўзи сеҳр мисоли кишини ўз отаси, шунинг­дек, биродари ва аёлидан ажратиб юборади. Биз сен билан қавминг бошига бизникига ўхшаш ишлар тушишидан қўрқамиз. У билан асло гаплашма, унинг сўзига асло қулоқ солма», – дейишди.

У шундай деди: «Аллоҳга қасамки, улар огоҳлантиришда шун­чалик давом этдиларки, ундан ҳеч нарса эшитмасликка ва у билан гаплашмасликка қарор қилдим, ҳатто масжид (Каъба)га борган пай­тимда унинг сўзлари менга етиб келмаслиги учун қулоқларимга пах­та тиқиб олгандим. Чунки мен уни эшитишни хоҳламасдим. Шу тарз­да масжидга бордим. Муҳаммад каъбанинг олдида намоз ўқиётган экан. Унинг яқинига бориб турдим. Ваҳоланки, Аллоҳ унинг баъзи сўзларини менга эшиттиришни мурод қилган экан. У ерда жуда яхши сўзлар эшитдим ва ўз-ўзимга: «Худо хайрингни бергур, Аллоҳга қасамки, мен истеъдодли шоирман, яхши ва ёмонни жуда яхши биламан. Шундай экан бу одамнинг айтаётганларини эшитишим­дан мени нима тўсиб турибди. Олиб келганлари яхши бўлса, қабул қиламан, ёмон бўлса, тарк этаман», – дедим. Муҳаммад уйига кетгун­га қадар ўша ерда туриб, кейин ортидан эргашиб бордим. Уйига кир­ган эди, мен ҳам орқасидан кириб: «Эй Муҳаммад! Сенинг қавминг, хуллас, менга шундай-шундай дейишди. Аллоҳга қасамки, мени сен­дан шунчалик қўрқитдиларки, сўзларингни эшитиб қолмаслик учун қулоқларимни пахта билан беркитдим. Сўнгра Аллоҳ менга сенинг сўзларингни эшиттиришни мурод қилди. (сендан) Чиройли сўзлар эшитдим, менга даъватингни билдир», – дедим. Шунда у менга Ис­ломни билдирди ва Қуръон ўқиб берди. Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен бундан чиройлироқ ва одилроқ сўз эшитмаганман. Дарҳол мусулмон бўлдим, шаҳодат сўзларини айтдим ва: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, мен қавмим орасида обрўли одамман. Уларнинг олдига қайтиб бо­риб, Исломга даъват этаман. Аллоҳга дуо қилингки, уларни Исломга даъват этишда кўмакчи бўладиган бирон аломат берсин», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, унга (кўмакчи бўладиган) бир аломат бер!» деб дуо қилдилар. Кейин қавмимга қайтиб бориш учун йўлга чиқдим. Икки тоғ орасидаги кенгликка чиққанимда , икки кўзим ораси­да мени сув олишга тушган баъзи инсонларга кўрсатадиган чироқдек нур пайдо бўлди. Ўзимча: «Роббим, бу юзимдан бошқа жойда бўлсин. Акс ҳолда қўрқаманки, қавмим динларини тарк этганим учун юзимда изи қоладиган жазо олибди, деб гумон қилади», дедим. Шунда ҳалиги ёруғлик силжиб қамчимнинг учига ўтди. Мен улар сари тоғ этагидан тушарканман, инсонлар гўё муаллақ турган қандилдек қамчимнинг учидаги ёруғликка қарай бошладилар. Улар олдига бориб, бирга тонг оттирдим.

04:52 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...