
Ибн Исҳоқ: менга етиб келган хабарга кўра, Ос ибн Воил ас-Саҳмий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр этилганда: «Қўйинглар ўшани, у насли кесилган, орти йўқ одам. Агар ўлса, номи ўчади ва ундан қутиласиз», – деди. Шунда Аллоҳ Ал-кавсар сурасини туширди. Яъни бу, сизга дунё ва ундагилардан хайрлисини бердик, маъносидадир.
Ибн Исҳоқ: Жаъфар ибн Амр (ибн Ҳишом уни Жаъфар ибн Амр аз-Замрий дея танитади), Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийнинг акаси Абдуллоҳ ибн Муслимдан, у эса Анас ибн Моликдан менга ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга берган кавсар нима ўзи?» деб сўралганида: «У Санъо ва Айла190 орасидаги узунликда бир дарё бўлиб, идишлари осмондаги юлдузлар сонидек кўпдир. У ерга сув ичиш учун бўйинлари туянинг бўйнидек бўлган қушлар келади», деганларини эшитдим. (ровий) деди: Умар ибн ал-Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Улар юмшоқми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Егувчиси ундан ҳам юмшоқдир», – дедилар.
Ибн Исҳоқ: бу ҳадисдан ёки бошқасидан эшитишимча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ундан бир марта ичса, асло чанқамайди», – деганлар.