11 Рамазон 1447
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда сайр эттирилганлари ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ривояти

Менга етиб келишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Буроқ келтирилиб (Буроқ илга­ри устида пайғамбарлар олиб юрилган ҳайвон бўлиб, кўзи кўрадиган охирги нуқтага оёғини қўяди) унга миндирилдилар. У Зотни ҳамроҳлари (Жаброил) йўлга чиқарди ва еру осмон орасидаги улуғ далилларни кўриб байт ал-Мақдисга бордилар. У ерда Иброҳим ал-Халил, Мусо ва Исонинг бир гуруҳ пайғамбарлар билан кутиб ту­ришганини кўрдилар. Уларга намозда имомлик қилдилар, кейин ол­диларига учта идиш келтирилди: бир идишда сут, бир идишда шароб ва бир идишда сув бор эди. (ровий) Деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу идишлар менга берилаётганда: Агар сувни олса, ўзи ҳам, уммати ҳам (унда) ғарқ бўлади; агар шаробни олса, ўзи ҳам, умма­ти ҳам йўлдан озади; агар сутни олса, ўзи ҳам, уммати ҳам ҳидоятга эришади», деган овоз эшитдим. шунга кўра сутни олдим ва ундан ичдим. Жаброил алайҳиссалом менга: «Эй Муҳаммад, сиз билан умматингиз ҳидоят топдингиз», – деди.

06:47 / 26.01.2013
Аввалги мақола
Исро ва меърож ҳақида
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...