21 шаввол 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қилувчилар ва уларга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилиши

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабр қилиш орқали савоб умиди­да қавмларининг ёлғончига чиқариши ва азият (истеҳзо) беришига қарамасдан, уларга насиҳат қилган ҳолда Аллоҳнинг амрини бажо келтирдилар. Язид ибн Румон, Урва ибн аз-Зубайрдан менга риво­ят қилишича, истеҳзо қилувчиларнинг катталари қавмларидан беш киши бўлиб, улар ўз қавмида ёшлари катта ва шараф эгалари эдилар.

Бани Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килобдан: ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ибн Асад Абу Замъа бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам(мен­га етиб келишича) ундан етган азият ва истеҳзо боис «Аллоҳим, унинг кўзини кўр қил ва болаларидан ҳам маҳрум қил», деб дуоибад қилганлар;

Бану Зуҳра ибн Килобдан: ал-Асвад ибн Абду Яғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра;

Бани Махзум ибн Яқаза ибн Муррадан: Валид ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум;

Бани Саҳм ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъбдан: Ос ибн Воил ибн Ҳишом;

Ибн Ҳишом: у Ос ибн Воил ибн Ҳишом ибн Саид ибн Саҳмдир.

Бани Хузоъадан: ал-Ҳорис ибн ат-Талотила ибн Амр ибн ал-Ҳорис ибн Абду Амр ибн (Луай ибн) Малакон;

Мазкур кишилар ёмонликларида қаттиқ туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши истеҳзоларини кўпайтирганларида Аллоҳ шу оятни тушир­ди: «Бас, Сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни ҳақ динга даъватни) ошкора қилинг ва мушриклардан (ҳозирча) юз ўгиринг! Албатта, Бизни масхара қилувчиларни (жазолаш учун) кифоя қилурмиз. (Улар) Аллоҳга бошқа «илоҳ»ни (шерик) қилурлар. Бас, яқинда (қилмишларининг оқибатини) билиб олурлар»210.

Ибн Ҳишом: Язид ибн Румон, Урва ибн аз-Зубайр ёки уламолар­нинг бошқа биридан менга шундай ривоят қилди: Улар Каъбани тавоф этишаркан, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам унинг олдида турган эдилар, олдиларидан ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ўтиб қолди. Дарҳол унинг юзига қарата яшил баргни отган эдилар, кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолди. Ал-Асвад ибн Абду Яғус ҳам олдидаридан ўтган эди, қўллари билан қорнига ишора қилдилар. Унинг (қорни)да сув тўпланиб, шишиб ўлди. Ол­диларидан Валид ибн ал-Муғира ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан унинг тўпиғи остига йиллар олдин олган жароҳат изи­га ишора қилдилар. У одатда кийимини судраб юрарди, охир-оқибат у ўқини учлаётган Хузоъа қабиласига мансуб кишилардан бирининг ёнидан ўтди ва ўқлардан бири унинг изорига осилиб, оёғини тирнаб ўтди. Бор-йўғи шу арзимас яра бўлган эди, холос. Бу яра кучайиб ке­тиб уни ўлдирди. Олдиларидан Ос ибн Воил ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг товонининг чуқурига ишора қилдилар. У эшагига ми­ниб Тоифга кетаётиб, сафар асносида уловини баланд дарахт остида тўхтатиб, ўша ерда дам олди. Шу пайтда товонига тикан кириб, охир-оқибат уни ҳам ўлдирди. Олдиларидан ал-Ҳорис ибн ат-Талотила ўтиб қолди. Унинг бошига ишора қилдилар. шунда унинг бошида йиринг тўпланиб, у ҳам ўлди.

22:56 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Меърож ҳодисаси
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...