2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Давснинг Абу Узайҳирнинг интиқомини олиш учун уриниши

Абу Узайҳирнинг интиқоми олинганига доир бирон воқеа билмай­миз. Зеро Ислом инсонлар ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйган. Лекин Дирор ибн ал-Хаттоб ибн Мирдос ал-Фиҳрий Қурайшдан бир жамоат билан Давсга йўл олиб Умму Ғайлон деган бир аёлнинг уйига тушдилар. У давсликларнинг чўриси бўлиб, қабиладаги аёллар­нинг сочини тарар, келинларни безар ва тўйга тайёрларди. Давсликлар уларни Абу Узайҳирнинг қони учун ўлдиришни хоҳласалар ҳам, Умму Ғайлон ва бирга бўлган аёллар бунга имкон бермасдан қарши чиқишди. Шунда Дирор ибн ал-Хаттоб бу борада шундай деди:

Орамизни ислоҳ қилган оқсоч, зийнатсиз, оддий Умму Ғайлон ва бошқа аёллардан Аллоҳ рози бўлсин,

Ўлим хавфи бизга яқинлашгандан сўнг у аёллар ўлимни даф этиш­ди, ҳолбуки исёнчилар ўлдиришга тайёр турган эдилар.

У аёллар Давсни кўмакка чақиришди. Тезда тоғ этакларининг йўллари юқоридан қуйига юриб юзма-юз бўлган курашувчи кучлар би­лан тўлди.

Аллоҳ Амрдан рози бўлсин, хайрини берсин, хормади ва на унинг хатти-ҳаракатидан менинг ғазабим сўнди.

Қиличимни ялонғочладим, сўнгра уни чавақладим. Ўз ҳимоям йўлида ҳаракат қилмасам, бошқа яна ким учун жанг қиламан?

15:19 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...