2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Биринчи Ақаба байъати

Келаси йилги мавсумга ансордан ўн икки киши келиб, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақабада кўришдилар. (ровий) деди: Бу биринчи Ақаба эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аёллар байъати усули бўйича байъат қилдилар231. Бу ҳодиса уларга жанг қилиш фарз қилинишидан олдин бўлган эди.

Бани Нажжордан, сўнгра Бани Молик ибн ан-Нажжордан: Асъ­ад ибн Зурора ибн Удас ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор бўлиб, у Абу Умома ҳам дейиларди. Шунингдек, ал-Ҳорис ибн Рифоъа ибн Савод ибн Молик ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжорнинг икки ўғли Авф ва Муоз ҳам бор эди. Улар Афронинг ўғиллари эди.

Бани Зурайқ ибн Омирдан: Рофеъ ибн Молик ибн ал-Ажлон ибн Амр ибн Омир ибн Зурайқ ва Заквон ибн Абду Қайс ибн Халда ибн Мухлид ибн Омир ибн Зурайқ бор эди.

Ибн Ҳишом: Заквон ҳам муҳожир, ҳам ансордир.

Бани Авф ибн ал-Хазраждан, сўнгра Бани Ғанм ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн ал-Хазраждан: ал-Қавоқил гуруҳи бўлиб, улар Убода ибн ас-Сомит ибн Қайс ибн Асрам ибн Фиҳр ибн Саълаба ибн Ғанм ва Бани Ғусайнадан, Балийдан уларнинг иттифоқдошлари бўлмиш Абу Абдураҳмон куняси билан танилган Язид ибн Саълаба ибн Хаз­ма ибн Асрам ибн Амр ибн Аммора бор эди.

Ибн Ҳишом: уларнинг ал-Қавоқил дейилиши сабаби бирон кимса келиб, улардан ҳимоя сўраса, унга бир ўқ бериб: «Бу ўқ билан Ясриб­да хоҳлаган жойингда юравер», – дейишарди.

Ибн Ҳишом: бу аслида юришнинг бир туридир.

Ибн Исҳоқ: Бани Солим ибн Амр ибн ал-Хазраждан, сўнгра Бани Ажлон ибн Зайд ибн Ғанм ибн Солимдан: Аббос ибн Убода ибн Надла ибн Молик ибн ал-Ажлондир.

Бани Салима ибн Али ибн Асад ибн Сорида ибн Тазийд ибн

Жушам ибн ал-Хазраждан, сўнгра Бани Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Саламадан: Уқба ибн Омир ибн Нобий ибн Зайд ибн Ҳаром бор эди.

Бани Савод ибн Каъб ибн Саламадан: Қутба ибн Омир ибн Ҳадийда ибн Амр ибн Ғанм ибн Савод бор эди.

Ақабага ал-Авс ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омирдан, сўнгра Бани Абдулашҳал ибн Жушам ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж ибн Амр ибн Молик ибн ал-Авсдан: исми Молик бўлган Абул-Ҳайсам ибн ат-Таййиҳон гувоҳ бўлган.

Бани Амр ибн Авф ибн Молик ибн ал-Авсдан: Увайм ибн Соида­дир.

09:22 / 26.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...