25 жумадул аввал 1446
Охирги Ақабадаги байъатнинг шартлари

Ибн Исҳоқ: Аллоҳ ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга жанг қилишга рухсат берган вақтда саҳобалардан уруш қилишга олган байъатларининг шартлари биринчи ақабада уларга юклатилган шартлардан ўзгача эди. Биринчи ақаба аёллар байъати усулида бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳали жанг қилиш учун рухсат берилмаганди. Аллоҳ жангга рухсат бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги Ақаба байъатида қизил ва қора тан­ли (ҳар қандай кишилар)га қарши жанг қилишга байъат олар эканлар, ўзлари ва Аллоҳ учун қавмдан сўз олдилар ва бунга вафо қилганларга жаннатни ваъда қилдилар.

Ибн Исҳоқ: Убода ибн ал-Валид ибн ас-Сомит отаси ал-Валиддан, у эса вакиллардан бири бўлган бобоси Убода ибн ас-Сомитдан мен­га шуларни ривоят қилди: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уруш байъати бердик (Убода биринчи Ақабада Пайғамбарга аёллар байъати берган ўн икки кишидан бири эди). Енгиллик ва машаққат, хуш ёққан ва ёқмаган пайтларда, бошимизга нима келса ҳам, эшитиб итоат этишга, қаерда бўлсак ҳам, иш эгасига қарши чиқмасликка, Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақиқатни айтишга байъат бердик».

10:12 / 26.01.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...