24 жумадул аввал 1446
Муҳожирларнинг Мадинадаги манзиллари

Ибн Исҳоқ: Умар ибн ал-Хаттоб ва укаси Зайд ибн ал-Хаттоб, оиласи ва қавмидан Мадинага келганлар орасида: Суроқа ибн ал-Муътамирнинг икки ўғли Амр ва Абдуллоҳ, Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмий (у Хафса бинт Умарнинг эри эди. Ундан сўнг унга Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганлар), Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ва иттифоқдошлари Воқид ибн Абдуллоҳ ат-Тамимий, уларнинг иттифоқдошлари: Хавлий ибн Абу Хавлий ва Молик ибн Абу Хавлий бор эди.

Ибн Ҳишом: Абу Хавлий, Бани Ижл ибн Лужайм ибн Саъб ибн Али ибн Бакр ибн Воилдандир.

Ибн Исҳоқ: Бани Букайрдан тўртталари: Иёс ибн ал-Букайр, Оқил ибн ал-Букайр, Омир ибн ал-Букайр ва Холид ибн ал-Букайрлар ҳамда иттифоқдошлари Бани Асад ибн Лайсдан бўлганлар Қубода, Бани Авф ибн Амрдан Рифоъа ибн Абдулмунзир ибн Занбарга келиб тушган эдилар. Бу ер Айёш ибн Абу Рабиъа ва Умар ибн ал-Хаттоб Мадинага келганда тушган жой эди.

Шундан сўнг муҳожирлар кетма-кет ҳижрат қилдилар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ва Суҳайб ибн Синон ас-Сунҳда248, Балҳорис ибн ал-Хазраж уруғидан Хубайб ибн Исофага келиб тушдилар. Бошқа ривоятда Талҳа ибн Убайдуллоҳ Бани Нажжор уруғидан Асъад ибн Зурораникига тушгани айтилади.

Ибн Ҳишом: Абу Усмон ан-Наҳдий шундай ривоят қилгани менга етиб келди: «Суҳайб ҳижрат қилишни хоҳлаганида Қурайш кофир­лари унга: «Сен бизга юпун ва ҳор ҳолда келган эдинг. Мол-мулкинг бизнинг олдимизда кўпайиб, шу ҳолга келдинг. Энди эса молинг ва жонингни ҳам олиб кетмоқчимисан? Аллоҳга қасамки, бу бун­дай бўлмайди», – дейишди. Шунда Суҳайб уларга: «Агар молимни сизга берсам йўлимни бўшатиб қўясизми?» – деб сўради. Улар: «Ҳа», – дейишди. Суҳайб: «Ундай бўлса, молимни сизга бердим», – деди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганида: «Суҳайб фойда билан чиқди, Суҳайб фойда билан чиқди», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Зайд ибн Ҳориса, Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг иттифоқдоши: Абу Марсад Канноз ибн Ҳисн (ибн Ҳишом: бир ривоятда ибн Ҳусайн дейилади) ва ўғли Мар­сад ал-Ғанави, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки мавлолари Анаса249 ва Абу Кабша250 Қубода Бани Амр ибн Авф уруғидан Гулсум ибн Ҳидмга, бошқа ривоятга кўра эса, Саъд ибн Хайсамага келиб тушдилар. Яна бошқа ривоятга кўра, Ҳамза ибн Абдулмутталиб Бани Нажжор уруғидан Асъад ибн Зурорага келиб тушди. Бу ривоятларнинг барча­си шундай зикр этилади.

Убайда ибн ал-Ҳорис ибн ал-Мутталиб ва биродари ат-Туфайл ибн ал-Ҳорис, ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳорис, Мистаҳ ибн Усоса ибн Аб­бод ибн ал-Мутталиб, Бани Абдуддор уруғидан Сувайбит ибн Саъд ибн Ҳураймила, Бани Абд ибн Қусай уруғидан Тулайб ибн Умайр ва Утба ибн Ғазвоннинг қули Хаббоблар Қубода, Балъажон уруғидан Абдуллоҳ ибн Саламаникига тушдилар.

Абдураҳмон ибн Авф бир гуруҳ муҳожирлар билан Балҳорис ибн ал-Хазраж уруғидан Саъд ибн ар-Рабиънинг қариндоши Балҳорис уйига тушдилар.

аз-Зубайр ибн ал-Аввом ва Абу Сабра ибн Абу Руҳм ибн Абду­луззо ал-Усбада Бани Жаҳжабо юртига, Мунзир ибн Муҳаммад ибн Уқба ибн Уҳайҳа ибн Жулоҳникига тушдилар.

бану абдуддор уруғидан мусъаб ибн Умайр ибн ҳошим, бану абдулашҳал уруғидан абдулашҳал юртига, саъд ибн муоз ибн ан-Нўъмонникига тушди.

Абу Ҳузайфа ибн Утба ибн Рабиъа ва қули Солим (ибн Ҳишом: Абу Ҳузайфанинг қули Солим) – Субайта бинт Яъор ибн Зайд ибн Убайд ибн Зайд ибн Молик ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн Молик ибн ал-Авснинг озод қилинган қулидир. Субайта уни озод қилган, у эса Абу Ҳузайфа ибн Утба ибн Рабиъага сиғиниб, уни асранди қилиб олган. Шу боисдан унга Абу Ҳузайфанинг қули Солим дейил­ган. Бошқа ривоятда Субайта бинт Яъор, Абу Ҳузайфа ибн Утба­нинг хотини бўлиб, Солимни озод қилган эди. Шу боисдан ҳам Абу Ҳузайфанинг қули Солим дейилган.

Ибн Исҳоқ: Утба ибн Ғазвон ибн Жобир Абдулашҳал уруғидан Аббод ибн Бишр ибн Вақшникига тушди.

Усмон ибн Аффон Бани Нажжор юртига, Ҳассон ибн Собит­нинг биродари Авс ибн Собит ибн ал-Мунзирникига тушди. Шу боисдан ҳам Ҳассон Усмонни яхши кўрар, ўлдирилганида унга кўз ёши тўккан эди.

Айтилишича, муҳожирлардан бўйдоқ бўлганлар Саъд ибн Хайса­маникига келиб тушганлар. Чунки Саъднинг ўзи ҳам бўйдоқ эди. Бу фикрларнинг қайси бири тўғри эканини Аллоҳ билувчироқдир.

11:30 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...