24 жумадул аввал 1446
Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида кенгашиши

Ибн Исҳоқ: қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайш диё­ридан бошқа жойларда тарафдорлари борлиги ва саҳобалари улар­га ҳижрат қилиб кетганларини кўриб, бу муҳожирларнинг осойишта жойга тушганини билгач, у ердагилар ҳам уларни ҳимоя қилганини билдилар. Шу боисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга бориб қўшилишларига қарши чиқишга қарор қилдилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қарши жанг қилишга қарорли эканини билардилар ва у ҳақда фикрла­шиш учун Дор ан-Надвада жам бўлдилар (Дор ан-Надва Қусай ибн Килобнинг уйи эди. Қурайш бирон бир ишни фақатгина ўша ерда кен­гашарди). У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида, у Зотдан қўрқишганида бунга қарши нима қилиш кераклиги ҳақида ҳам кенгашар эдилар.

Ибн Исҳоқ: биродарларимиздан мен ишонганлар Абдуллоҳ ибн Абу Нажиҳ, мужоҳид ибн Жубайр АбулҲажжождан ва бошқа

ишонганларим орасидан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан менга шуни ривоят қилишди: «Бу ишга келишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида кен­гашиш учун Дор ан-Надвада маслаҳат йиғинида кўришишга ваъ­далашган кунларида ўша ерда кўришдилар. Бу кун Явм аз-заҳма (гавжум бўлиш куни) деб номланарди. Ўшанда виқорли кекса кўринишидаги иблис улар олдига келди. Унинг эгнида қалин кийим бор эди. У Дор ан-Надва эшигига келиб тўхтади. Шунда уни Над­ва эшиги олдида турганини кўрганлар: «Ким бу мўйсафид?» – деб сўрашди. У: «Муҳаммад ҳақида йиғилишингиздан хабар топган

наждлик251 мўйсафидман. Айтадиган гапларингизни эшитиш учун сизлар билан бирга ҳозир бўлдим. Умид қиламанки, фикр ва насиҳатларимдан бебаҳра қолмассиз», – деди. Улар: «Албатта, ке­линг, киринг», – дейишди. Иблис улар билан бирга Надвага кирди. У ерда Бани  Абдушшамсдан: Утба ибн Рабиъа, Шайба ибн Рабиъа ва Абу Суфён ибн Ҳарб; Бани Навфал ибн Абдуманофдан: Туъайма ибн Адий, Жубайр ибн Мутъим ва ал-Ҳорис ибн Омир ибн Навфал; Бани Абдуддор ибн Қусайдан: ан-Надр ибн ал-Ҳорис ибн Килда; Бани Асад ибн Абдулуззодан: Абул Бахтарий ибн Ҳишом, Замъа ибн ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ва Ҳаким ибн Ҳизом; Бани Махзумдан: Абу Жаҳл ибн Ҳишом; Бани Саҳмдан: ал-Ҳажжожнинг икки ўғли − Нубайҳ ва Мунаббиҳлар; Бани Жумаҳдан: Умайя ибн Халаф ва улар­дан бошқа яна қанча қурайшликлардан Қурайш аслзодалари йиғилган эди.

Шунда бир-бирига шундай дейишди: «Сизга маълумки, бу одам, ҳақиқатан, бизга қарши. Аллоҳга қасамки, унинг ортидан эргаш­ган, биздан бўлмаганлар билан бир кун келиб, устимизга ҳужум қилмаслигидан эмин эмасмиз. У ҳақида бирон бир қарорда ҳамфикр бўлингиз». Шунда ўзаро кенгашдилар. Сўнгра ичларидан бири: «Унга темирдан кишан уриб, бир уйга қамаб қўйинг, ундан олдин оқибати шундай бўлган Зуҳайр, ан-Набиғо ва бошқа шоирларга ет­ган ўлим унга ҳам етишигача кутингиз»252, – деди. шунда наждлик мўйсафид: «Йўқ, аллоҳга қасамки, бу фикрингиз бўлмайди. Қасам ичиб айтаманки, айтганингиздек қамаб қўйилса, саҳобаларига бу ха­бар етиб боради. Улар устингизга бостириб келиб, уни қутқаради, кўпчилик бўлиб сизни енгадилар, шундай экан бу фикр ноўрин. Бунга бошқа чора топинг. Қайтадан кенгашинг», – деди. Сўнгра ораларидан биттаси: «Уни шаҳримиздан сургун қилайлик. Аллоҳга қасамки, шундай қилинса, қаерга кетгани ва қайга бориб тушгани­га ҳеч ҳам эътибор бермаймиз. Кўзимиздан узоқ бўлса ва ундан шу тарзда қутилсак, ишларимиз яна олдингидек изига тушади»253, – деди. Шунда наждлик мўйсафид: «Йўқ асло, Аллоҳга қасамки, бу фикр ҳам бўлмайди. Сиз унинг гўзал сўзи, ширин тили ва олиб келганла­ри билан одамлар қалбини ром этаётганини кўрмаяпсизми? Аллоҳга қасамки, агар шундай қилсангиз, унинг араблардан бир қабилага

бориб уларнинг ҳимоясига кирмаслигидан эмин бўла олмайсиз. Шу йўсинда сўзи ва тили билан уларни ҳам ўзига қаратиб охир-оқибат унга эргашадилар. Сўнгра улар билан сизнинг устингизга юриш қилиб, ўз шаҳрингизда сизларни тор-мор қилиб, хоҳлаганидек ҳукм юритади. Унга қарши бундан бошқа чорани ўйланг», – деди. Шунда Абу Жаҳл ибн Ҳишом: «Аллоҳга қасамки, у ҳақида менда, ҳақиқатан, зўр фикр бор. Ундайини ҳали топганингизни кўрмадим», – деди.

Улар: «Нима экан у эй Абул Ҳакам?», – деб сўрашди. У: «Ҳар бир қабиладан ёш, матонатли, насабли ва шарафли йигит танлаб оламиз, сўнгра ҳар бир йигитга ўткир қилич берамиз. Улар эса Муҳаммаднинг устига бостириб бориб, ҳар бири баравар қилич сол­иб уни ўлдирадилар. Шундай қилиб, биз ундан қутуламиз. Агар улар шундай қилсалар, унинг қони барча қабилаларга ёйилиб кетади ва Бани Абдуманоф барча қабилаларга қарши уруша олмайди. Охир-оқибат биздан товон олишга рози бўлишади, биз эса товонини бера­миз», деди. Шунда наждлик мўйсафид: «Гап деган мана бу одамнинг гапидай бўпти. Бундай фикр бошқа бўлмайди», -деди. Қавм шу фик­рга келиб, келишган ҳолда тарқалди.

01:46 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...