24 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуни тўшакларида қолдиришлари

Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Бу кеча ҳар доим ётиб ухлайдиган тўшагингизда ётманг», – деди. (Абдуллоҳ ривоятда давом) этди: «Кеча зулмати бостиргач, ёлланган йигитлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдида йиғилиб, қачон ухлашлари ва ҳужум қилишлари мумкинлигини кузата бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг турганини кўргач, Али ибн Абу Толибга: «Менинг жойимда ёт. мана бу хазрамий яшил хирқамга ўраниб ухла. Сенга улардан ҳеч қандай ёмонлик келмайди», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаганларида ана шу хирқаларига ўраниб ухлар эдилар».

Ибн Исҳоқ: Язид ибн Зиёд, Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан менга ривоят қилди: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида кенгашиш учун йиғилганда у ерда Абу Жаҳл ибн Ҳишом ҳам бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшиги олдида экан: «Дарҳақиқат, Муҳаммад, сиз унга то­беъ бўлсангиз, араблар ва ажамларнинг подшоҳи бўласиз. Сўнгра ўлгандан кейин қайта тириласиз. Сизга ал Ардан жаннатларидек жаннатлар берилади. Агар айтганларимни қилмасангиз, унинг амри билан бўғизланасиз. Ўлгандан сўнг қайта тирилтириласиз, кейин сизга дўзах ҳозир қилиниб унда ёқиласиз, демоқда», – деди.

(Ровий): «Уни ўлдиришга келган йигитлар шу ҳолда экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқдилар ва қўлларига бир ҳовуч тупроқ олиб: «Мен шундай дейман, сен уларни кўриб турибсан, Аллоҳим, дедилар». Аллоҳ келган йигитларни кўришдан тўсиб қўйгани туфайли у  Зотни кўра олмадилар. Ясин сурасидан шу оятлар­ни ўқиб қўлларидаги тупроқни бошлари узра соча бошладилар: «Я, Син. (Эй Муҳаммад! Ушбу) ҳикматли Қуръон билан қасамёд этаманки, ҳақиқатан, Сиз пайғамбарлардандирсиз! (Сиз) тўғри йўлдадирсиз. (Бу Қуръон) қудратли ва раҳмли (Аллоҳ)нинг нозил қилган (Китоб)идир, токи ота-боболари огоҳлантирилмай, ғофил бўлиб қолган қавмни огоҳлантиргайсиз. Уларнинг кўпларига (куфрда бўлурлар деган) лафз муқаррар бўлгандир. Бас, улар ий­мон келтирмаслар. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига ки­шанларни солиб қўйдик. Улар (кишанлар) то иякларигачадир. Бас, улар кеккаювчидирлар. Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда), ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар кўра олмаслар»254. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур оятларни ўқиб бўлгунларича ҳар бир кишининг бошига тупроқ сепиб кейин ўзлари хоҳлаган томонга кетдилар. Улар орасида бўлмаган бир киши келиб: «Сизлар бу ерда кимни кутиб туриб­сиз?» – деб сўради. Улар: «муҳаммадни кутиб турибмиз», – дейиш­ди. У эса: «Аллоҳ сизни балога гирифтор қилсин, Аллоҳга қасамки, Муҳаммад сизнинг олдингиздан чиқиб кетди. Сўнгра орангиздан бо­шига тупроқ сочмаган бирон киши қолдирмасдан йўлида давом этди. Бу ҳолингизни кўрмаяпсизми?» – деди. Шунда ҳар бир киши қўлини бошига тегизганда тупроқ тўкилди. Сўнгра улар уй ичига қарадилар ва у ерда Алини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи нинг хирқаларига буркан­ган ҳолда тўшакда ётганини кўрдилар ва: «Аллоҳга қасамки, анави ётган, шубҳасиз, Муҳаммаддир. Устида хирқаси ҳам бор», – дейишди. Тонг отгунгача шундай деб жойларида тураверишди255.

Тонгда Али тўшакдан тургач: «Аллоҳга қасамки, бизга кеча хабар берган кишининг сўзи тўғри экан», – дейишди.

11:33 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...