2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Ғорда

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилишга қатъий қарор қилгач, Абу Бакр ибн Қуҳофанинг олдига келдилар. Абу Бакрнинг уйи орқасидаги кичик тешикдан чиқиб, кейин (Макканинг қуйисидаги тоғ) Саврдаги ғор сари йўлга чиқишди ва ўша ерга кириб олишди. Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳга кундузлари инсонлар улар ҳақида нималар деётганига қулоқ тутиб, кеч тушганда келиб ўша кунлик хабарлар­ни уларга етказиб туришни буюрган эдилар. Қули Омир ибн Фуҳайрага кундузлари қўйини боқиш, кейин эса уларни турган жойларига дам олиш учун ҳайдаб келиши ва шундан фойдаланиб кеч тушганда ғорга бўлишини таъйинлаган эдилар. Қизи Асмо эса кеч кирганда уларга ке­ракли бўлган озуқани олиб келарди.

Ибн Ҳишом: баъзи илм аҳли Ҳасан ибн Абул Ҳасан ал-Басрий шундай деганини менга ривоят қилишди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр ғорга кечаси келдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у ерга биринчи кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз жони эвазига қўриш мақсадида ичкарида йиртқич ҳайвон ёки илон бор-йўқлигини йўқлаб чиқди».

03:04 / 27.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...