Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат йўллари

3 йил аввал 1919 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: йўлбошчилари Абдуллоҳ ибн Арқат уларни йўлга олиб чиқиб, дастлаб Макканинг қуйи томонига қараб юрди, сўнгра Усфоннинг пастидаги йўлдан соҳил сари олиб кетди. Ундан Амаж­нинг қуйисига қараб юриб, Қудайддан ўтиб олгандаги йўл бўйлаб кетди. У ердан эса уларни ал-Харрорга олиб ўтиб Саният ал-Аарра орқали Лақф (ёки Лиқф) йўлига тушиб олишди.

Ибн Ҳишом: Лафт ёки Лифт дейилади.

Ибн Исҳоқ: сўнгра Лақф ёки Лиқф ҳавзаси яқинидан ўтиб, улар билан Маҳож ҳавзаси ичига қараб юрди (ибн Ҳишомга кўра унга Миҳож дейилади). Кейин улар билан Маржиҳ Маҳож йўлига ўтди. Сўнгра Зил-Ғадавайннинг Маржиҳидан олиб ўтди (ибн Ҳишом: бу сўз ал-Удвайн деб айтилади), сўнгра Батн Зий Кашрдан ўтказиб, ал-Жадожид ва ал-Ажрад устидан, сўнгра Батн Аъда Мадлижа Тиъҳиндаги261 За САломдан, сўнгра ал-Абобийддан олиб ўтди.

Ибн Ҳишом: унга ал-Абобийб, айни пайтда ал-Исёна ҳам дейи­либ, у билан ал-Абобийб кўзда тутилади.

Ибн Исҳоқ: сўнгра уларни ал-Фожжадан олиб ўтди. ибн Ҳишомга кўра унга ал-Қоҳа ҳам дейилади.

Ибн Ҳишом: сўнгра иккиси билан ал-Аржга тушди. Баъзи улов­лар ҳолдан тойган эди. Шунда Авс ибн Ҳужр деб аталган ва Аслам қабиласидан бўлган бир киши ибн ал-Ридоъ номли туяси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Мадинага олиб кетди. Масъуд ибн Ҳунайда номли хизматкорини ҳам бирга юборди. Йўлбошчилари йўлда давом этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ал-Арждан чиқди ва ўнг томонларида қолган ал-Оъир тепалигига кирди (ибн Ҳишомнинг айтишича, унга ал-Ғоир тепалиги ҳам дейилади). шу зайлда Батни Риъмга тушгунча давом этиб, ниҳоят Қубога кундузи чоҳгоҳ ҳарорати авжига миниб, қуёш тик келганда якшанба куни, рабиъул-аввал ойи­нинг ўн иккинчи куни Бани Амр ибн Авфга келиб тушдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ