14 жумадул аввал 1446
Қабилаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан қолишларини ўтинишлари

Итбон ибн Молик ва Аббос ибн Убода ибн Надлалар Бани Со­лим ибн Авфдан бир гуруҳ киши билан келишиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, сонимизга ва қувватимизга ишониб ҳимояланган ҳолда биз билан яшанг», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг йўлини очиб қўйинг, зеро унга буюрилгандир», – дедилар. Шунда улар туянинг йўлини бўшатиб қўйишди. Бани Баёда маҳалласи тўғрисига келганда Бани Баёдадан Зиёд ибн Лабийд ва Фарва ибн Амрлар қавмидан бир гуруҳи билан пешвоз чиқиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизникига келинг. Орамизда сонимиз ва қувватимиз билан ҳимояланган ҳолда яшанг», – дейишди. Лекин уларга ҳам: «Унинг йўлини ўз ҳолига қўйинг, чунки унга буюрилган», – дедилар. Улар ҳам туянинг йўлини очиб қўйишди, туя йўлида давом этди. Бани Соъида маҳалласи олдидан ўтганда Бани Соъидадан Саъд ибн Убода ва ал-Мунзир ибн Амрлар қавмидан бир гуруҳи билан кутиб олишди. Шунда улар ҳам: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, қани, бизга келинг, сонимиз, қувватимиз билан ҳимояланган ҳолда биз билан яшанг», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлини холи қўйинг, чунки унга амр этилгандир», – дедилар. Улар ҳам туянинг йўлини очиб қўйишди, туя йўлида давом этди. Бани Ҳорис ибн ал-Хазраж маҳалласи рўпарасига келганда Бани Ҳорис ибн ал-Хазраждан Саъд ибн ар-Рабиъ, Хорижа ибн Зайд ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалар қавмидан бир гуруҳ кишилар билан пешвоз чиқиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мана, бизга келинг, сонимиз ва қувватимиз билан ҳимояланган ҳолда биз билан қолинг», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг йўлини холи қўйинг, чунки унга амр этилган», – дедилар. Шу билан унинг йўлини холи қўйишди ва туя йўлида давом этди. Абдумутталибнинг онаси Салмо бинт Амр томонидан тоғалари бўлмиш Бани Адий ибн ан-Нажжор маҳалласидан ўтганларида Бани Адий ибн ан-Нажжордан Салийт ибн Қайс ва Абу Салийт Усайра ибн Абу Хорижалар қавмидан бир гуруҳи билан пешвоз чиқиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, тоғаларингиз ёнига келинг, сонимиз ва қувватимиз билан ҳимояланган ҳолда биз билан яшанг», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг йўлини холи қўйинг, чунки унга буюрилган», – дедилар. Шунда улар туянинг йўлини бўшатиб беришди ва у йўлда давом этди.

17:48 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...